29 October 2018
07:24 - Афғонистондаги парламент сайловларининг натижалари 10 ноябрда ёки янги йил бошида эълон қилинади. Абдурашид Дўстим қани? Ўзбекистон ўзбекларига нима?

Русларнинг Afghanistan.ru Интернет нашри Мустақил Сайлов Комиссиясининг вакили Хафизулла Хашимига асосланиб хабар беришича, Афғонистоннинг Қандохордан бошқа вилоятларида 20-21 октябрь кунлари, Қандохорда эса кеча ўтказилган парламент сайловларининг натижалари шу йил 10 ноябргача, ёки келаси йилнинг 19 январигача эълон қилинади. Ҳозир маҳаллий сайлов участкаларидан сайлов қутилари Қобулга ташилмоқда.

Эслатиш керакки, сайловлар 2 йил аввал ўтказилиши керак эди, аммо бу мамлакатда давом этаётган ҳукумат-Толибон уруши, бунинг устига, бу мамлакатда кучли позицияга эга бўлган тожиклар ўзбек аслли вице-президент Абдурашид Дўстимни (расмда), баъзи иддаоларга кўра, Ўзбекистон Президенти, тожик аслли Шавкат Мирзиёнинг ҳам ёрдамида ноқонуний йўллар билан ағдаришга ва мамлакатдан ҳайдаб чиқаришга эришганлари каби воқеалар натижасида Афғонистон ҳокимиятининг тахти ҳам тебраниб қолгани сабабли, икки йил аввал ўтказилиши керак бўлган парламент сайловлари эндигина ўтказилди.

Қандахор вилоятида сайлов кунидан бир неча кун олдин маҳаллий миршаббоши ислом террористлари тарафидан ўлдиригани сабабли, у ерда сайловлар 28 октябрга қолдирилган эди.

Ҳозир Афғонистоннинг жойлардаги сайлов участкаларидан сайловлар сохталаштирилгани, кўп жойларда кузатувчилар сайлов участкалариги киритилмагани ҳақида кўплаб аризалар келмоқда экан.

Аммо, бу сайловларнинг натижаларини тан олиш йўлидаги асосий тўсиқ - Afghanistan.ru Интернет нашрининг хабарида тилга олинмаган Абдурашид Дўстим атрофидаги гаплардир, жумладан, Абдурашид Дўстим 2 йиллик сургундан сўнг Туркиядан Афғонистонга қайтиб келишга рухсат олган бўлса ҳам, ҳозир уни уй қамоғида ушлаб туришгани сабабли, бу сайловларда ўзбекларнинг қўл-оёғи боғланганидир.

Расмда – Абдурашид Дўстим Туркиядан қайтгандан кейин Қобулда тарафдорлари билан учрашмоқда.