26 October 2018
07:22 - Шавкат Мирзиё Ўзбекистонга нисбатан душманлик сиёсатини давом эттирмоқда: Тожикистонга табиий газнинг минг кубометри $100 дан берилмоқда экан

Ўзбекистонда тожик аслли Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ҳукмронлик қилган замонда Тожикистонга табиий газни дунё бозори нархида сотган бўлсак ҳам, икки мамлакат ўртасида турли муаммолар чиқиб турарди. Чунки, Ўзбекистон сотаётган газнинг асосий қисми СССР замонида Тожикистон Алюмин Заводи деб аталган, 2007 йилдан бери Тожикистон АЛюмин КОмпанияси (ТАЛКО) деб аталаётган корхонанинг эҳтиёжларини қопларди. Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилояти билан чегараси яқинидаги бу корхонанинг чиқиндилари эса, биринчи навбатда, ўзбеклар учун катта хавф эди. Бунинг устига, икки тожик – Ислом Карим ва Имомали Раҳмон –инсон сифатида келишолмаганлари сабабли, Ўзбекистонда тожиклар режими ҳукмрон бўлса ҳам, икки мамлакат ўртасидаги муаммолар битмас эди.

Ислом Карим ўлгач, Ўзбекистонга бошқа тожик Шавкат Мирзиё президент бўлгандан кейин, алоқалар тикланишга бошлади. Аслида, буни тикланиш дейиш ҳам қийин, тўғрироғи, Ўзбекистондаги тожиклар режими Тожикистонга хизмат қилишга бошлади. Масалан, шу йилнинг бошларида икки президент Ўзбекистон газининг ҳар бир минг кубометрини Тожикистонга $120 дан сотишга келишгандилар. Ваҳолангки, табиий газнинг жаҳон бозоридаги нархи – ҳар бир минг кубометр учун бундан 2 бараварча қиммат эди.

Бундан ҳам қизиғи, Тожикистонда фаолият кўрсатадиган Asia-Plus Интернет нашри кеча тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон Тожикистонга газни 120 эмас, 100 доллардан бераётган экан. Бу йил 1 октябргача Ўзбекистон Тожикистонга 10 млн кубметр газни 1 млн долларга берибди. Демак, шунинг ўзидан Ўзбекистонимиз 1,2 миллион долларча пул йўқотди.

Ҳозир иситиш мавсуми бошлангач, Тожикистон аҳолисининг катта қисми ўзбек гази билан яшашга бошлайди. Шу сабабли, Ўзбекистон Тожикистонга 126 миллион кубометр табиий газни $15,1 га совға қилади. Ўзбекистон қашшоқлик даражаси билан Тожикистонга яқин эканлигини ҳисобга олсак, бунча пулнинг тожикларга берилиши ўзбекларга, жумладан, чет элларда ойлаб-йиллаб оилаларини ҳам кўролмасдан бир бурда нонга пул топиш учун мардикорчилик қилаётган миллиондан кўпроқ ватандошимизга нисбатан тўғридан-тўғри хоинликдир.