25 October 2018
15:09 - Яшасин шармандаси чиққан Шавкат Мирзиё: Ўзбекистонда 9 ой натижаларига кўра, Киши бошига ЯИМ ўтган йилга нисбатан 3,5 фоизга юксалди, аммо қозоқлардан 11 баравар орқадамиз

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Давлат статистика қўмитасига асосланиб, аммо ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, мамлакатимизда шу йилнинг 9 ойида Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 5,2 фоизга ўсиб, 244,4 трлн сўмни ташкил этибди, Киши бошига ЯИМ эса 7,433 млн сўм бўлибди.

Нимага қўғирчоқ ахборот воситалари Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни шундай буюк натижаларга олиб чиққани учун расмдагидек “яшасин, офарин” деб ҳайқирмаяптилар? Чунки, улар “Ҳаракат” Агентлиги ўз таҳлиллари ва аниқ объектив рақамлар билан Шавкат Мирзиёни шармандасини чиқаришини аввалдан биладилар ва ўзлари ҳам шарманда бўлишни истамайдилар.

Гап шундаки, ҳозир 1 АҚШ доллари 8226,10 сўмга тенг эканлигидан келиб чиқсак, бизда 9 ойлик ЯИМ 29,7 млрд доллар, Киши бошига ЯИМ эса, 899,4 доллар бўлиб чиқмоқда. Олий Мажлис 2018 йил учун ЯИМ ҳажмини 290,6 трлн сўм, яъни сўмнинг бугунги курсидан келиб чиқсак 35 млрд 327 млн доллар, демак, Киши бошига ЯИМни 8,8 млн сўм, яъни 1087 доллар қилиб белгилаган. Ваҳолангки, ўтган йили бу кўрсатгич бизда 1490 доллар эди.

Дунёда ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи - Киши бошига ЯИМдир. Бизда бу кўрсатгич долларнинг ҳозирги курси бўйича бу йил 1070 доллар, Қозоғистонда эса, 12 минг доллар бўлиши кутилмоқда. Демак, қозоқлардан бу йил 11,2 марта орқада бўламиз.

Мана аҳволимиз шунақа дабдала. Иқтисодиётнинг асосий кўрсатгичи бўйича қозоқлардан 11,2 баравар орқадамиз. Нима ҳам дердик, “яшасин шармандаси чиққан Шавкат Мирзиё” деймиз. Аммо, тан олиш керакки, “Ҳаракат”нинг ҳам шармандаси чиқди. Чунки, “Ҳаракат” бу йил қозоқлардан 10 баравар орқада бўлишимизни башорат қиларди, амалда 11 баравар (!!!) орқада бўлиб чиқмоқдамиз. Аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам шунга мос равишда орқада бўламиз.

Аҳволимизни тузатиш учун халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашни талаб қилиши керак.