25 October 2018
08:41 - Шавкат Мирзиё масхарабозлик даражасини оширди: Ўзбекистон 2030 йилда жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига кирмайди, ўта қашшоқликда қолаверади

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ вхборот воситалари кеча ҳеч қандай таҳлилсиз Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналига асосланиб хабар қилишларича, ҳукумат 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида махсус қарор қабул қилибди.

Миллий мақсад ва вазифалар рўйхатида 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасида жами 17 та мақсад ва улар доирасида амалга ошириладиган вазифалар бор эмиш. Энг муҳими, амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 2030 йилгача Ўзбекистонда ЎТА ҚАШШОҚЛИКНИ ТУГАТИШ, кам таъминланган аҳоли сонини ҳозиргига нисбатан икки бараварга камайтириш назарда тутилган.

Кулласизми, йиғлайсизми? Қаранг, Ўзбекистонда ўта қашшоқликни 2030 йилгача тугатиш режалаштирилибди. Демак, ўта қашшоқликдан чиқсак ҳам, ОДДИЙ ҚАШШОҚЛИКда ўтираверамиз. Ўзбекистонда ҳукумат тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёнинг қўғирчооғи эканлигини эътибога олсак, ҳукуматнинг юқорида тилга олинган қарори – Шавкат Мирзиёникидир.

Қўғирчоқ ҳукуматнинг шу қарори муносабати билан эслатиш керакки, “Ҳаракат” Агентлигининг 2018 йил 22 сентябрда эълон қилинган “Шавкат Мирзиё масхарабозлигини квадратга чиқарди: Ўлаётган Ўзбекистон 2030 йилга келиб жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига кирармиш” сарлавҳали хабарида ҳам айтилганидек, Президент Шавкат Мирзиё 21 сентябрда махсус фармон имзолаб (расмда), Ўзбекистоннинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган инновацион ривожлантириш стратегиясини белгилаган ва 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига кириш вазифасини ҳукумат олдига қўйган.

Мана энди қўғирчоқ ҳукуматнинг кечаги қароридан кўрмоқдамизки, Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан бу ҳукумат Ўзбекистонни 2030 йилача жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига олиб чиқишни эмас, мамлакатимиз ва халқимизни ЎТА ҚАШШОҚликдан олиб чиқишнигина режалаштирмоқда холос. Демак, ўта қашшоқлик эмас, оддий қашшоқлигимиз 2030 йилдан кейин ҳам давом этаверадими?

Бу саволга жавоб беришдан олдини эслатиш керакки, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлган йиллари ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, демак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам, кечагина отдан тушган қозоқлардан 8 баравар кам ҳолга тушган эдик. Мана, у энди сал кам 2 йилдан бери президент, шу йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра эса, бу фарқ 10 га чиқди. Яъни, энди қозоқлардан орқадалигмииз 10 баравар бўлди-ку!!!

Демак, бу кетишда 2030 йилгача оддий қашшоқликни қўйиб туринг, ўта қашшоқликдан ҳам чиқолмаймиз. Бу йўл давлатни ўлимга олиб боради-ку.

Нима ҳам дердик, ўзбекларга мурожаат қиламиз: Кўзингизни очинг. Масхарабозликни квадратдан кубга олиб чиқаётган бундай президент ва унинг тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Аҳволимиз ҳозиргисидан ҳам баттар бўлаверади. Нархлар ошаверади, сўмнинг қадри кескин тушаверади. Бунинг олдини олиш учун майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашни талаб қилиш керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ сиёсий партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азим жойига қайтарилиши керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб боришни ўйлаши керак.