22 October 2018
18:16 - Пулимизнинг қадрсизланиши давом этмоқда: Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан янги курсини эълон қилди

Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2018 йил 23 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8226,10 сўм (8208,04 сўм)

1 ЕВРО - 9470,71 (9490,14)

1 Россия рубли - 125,76 (123,85)

1 Жанубий Корея вони - 7,27 (7,26)

1 Қувайт динори - 27148,84 (27093,71)

1 Хитой юани - 1187,18 (1186,44)

1 Туркия лираси - 1458,14 (1398,04)

Кўриб турибмизки, бу рўйхатдаги евродан бошқа ҳамма валюталарнинг қийматлари сўмга нисбатан ортишни давом эттирмоқда. Биз учун муҳим бўлгани, дунёда ҳукмронлик қилаётган АҚШ долларининг курса яна юксалгани, бир ҳафтада 18,06 сўмга ортиб, 8226,10 сўмга чиққани.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида, яъни сўм девальвация қилиниб, уни эркин конвертация қилиш бошланмасдан аввал, 1 доллар 8100 сўмдан бироз юқорида эди. Кейин Ўзбекистон Марказий Банки 900 млн доллар пул ишлатиб, шу йилнинг 1 августигача долларнинг курсини 7781 сўмга туширишга эришди. Марказий Банк сўмнинг курсини ушлаб туриш учун пул ишлатолмай қолиши билан, яъни орадан 3 ойга яқин вақт ўтиб, бугун 1 доллар 8226,10 сўмга чиқди.

Қора бозорда аҳвол қандайлигини билолмадик, аммо шубҳа йўқки, у гуллашни давом эттирмоқда. Валютафурушлар Ўзбекистон иқтисодиёти ва сўмини ўлдираётган, аммо қора бозорни гуллатаётган Шавкат Мирзиёни олқишлаётган бўлсалар керак.