22 October 2018
14:39 - Ўзбекистон ҳукумати ва қўғирчоқ ахборот воситалардаги аҳмоқларга: Бозор иқтисодиётида пахта топшириш плани, яъни режаси бўлмайди. Ўзбекистонни ўлдирмоқдасизку!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz Интернет нашри ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арип, президент админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддин ва бош вазир ўринбосари Зоир Мирза раислигида 2018 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини жадаллаштириш бўйича навбатдаги селектор йиғилиши ўтказилибди.

Селектор давомида республикада давлатга пахта топшириш режасини Наманган вилояти Чуст тумани, Фарғона вилоятининг Риштон ҳамда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманлари 21 октябргача 100 фоизга бажарганлари эълон қилинибди, Бош вазир Абдулла Арип (исми шарифида Ориф эмас, Арип деб ёзилиши устидан куласизми, йиғлайсизми?) бу туманларнинг ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқларига 20 миллион сўмдан пул мукофотлари беришини маълум қилибди.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Ҳукуматда ва Kun.uz каби ахборот воситаларида бунақа аҳмоқлар ўтирса, Ўзбекистон давлати охир-оқибатда ўлади. Чунки, бу аҳмоқлар бозор иқтисодиёти бор жойда пахта етиштириш плани/режаси каби нарсалар бўлмаслиги, бўлолмаслигини ҳам тушунмайдилар. Фермерлар ўзлари истаган маҳсулотларни ўзлари истаган ҳажмда етиштиришлари ва ўзлари истаган жойда, ўзлари истаган нархда, яъни бозир нархида сотишлари керак.

Ўзбекистонда СССР замонидан қолган социалистик иқтисодиёт давом этар экан, фермерлар худди Совет замонининг колхозлари каби давлатнинг қули бўлиб қолар экан, СССР қандай ўлган бўлса, Ўзбекистонимиз ҳам шундай ўлади ва ҳозир шаҳдам қадамлар билан ўлимга кетмоқда. Бу шунчаки, “Ҳаракат” Агентлигининг иддаолари эмас, ҳақиқатдир. Ҳақиқfт эса, энг қисқа шаклда айтсак, қуйидагича.

Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлган йиллари ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бизда кечагина отдан тушган қозоқларникидан 8 баравар кам ҳолга тушган эди. Табиий, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам шунча орқада бўлиб қолгандик. Мана энди Шавкат Мирзиё 2 йилдан бери президентлик қилмоқда, 2018 йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра, энди қозоқлардан 10 баравар орқадамиз.

Бунақа президент, бунақа тожиклар режими, бунақа ҳукумат ва бунақа қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагиммиз йўқ. Халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё, Абдулла Арип ҳамда тожиклар режмидан ватан ва халқнинг муаммолари устида, уни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш устида ишлашни талаб қилиши керак.