13 October 2018
18:26 - “Толибон” Афғонистонда яна 12 кишини ўлдирди, Шавкат Мирзиё қаерда эди? У истеъфога кетиши керакмасми?

Афғонистонда инглиз тилида ишлайдиган TOLO News телеканалининг хабарида айтилишича, бугун маҳаллий вақт билан тушдан кейин Афғонистоннинг Таҳор вилояти Ростақ туманида яқинда бўладиган парламент сайловларида номзод бўлган бир аёл сайловолди йиғилиши ўтказаётган пайтда “Толибон” портлаш уюштирди, 12 киши ҳалок бўлди, 32 киши ярадор бўлди. Ҳалок бўлганлар ичида давлат хавфсизлик органларининг ходимлари ҳам бор.

Афғонистон ҳудудларининг сал кам ярмини назорат остида тутаётган “Толибон” бу каби террористик актлар уюштириши ҳеч кимнинг ҳайрон қолдирмаса керак, чунки, ҳамма бунга кўникиб бўлди, дейди мухбиримиз. Аммо бу хабарнинг биз учун қизиқ бир тарафи бор.

Маълумки, Ўзбекистон Президенти ва айни замонда Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё ўзини Ғарбга уста сиёсатчи қилиб кўрсатиш мақсадида, Афғонистондаги ҳукумат қўшинлари ва террористик гуруҳлар ўртасидаги урушни тинч йўллар билан тўхтатиш, бунинг учун “Толибон” билан музокаралар олиб бориш ташаббуси билан чиққан эди. Бу ташаббуснинг биринчи қадами сифатида Шавкат Мирзиё шу йил 27 мартда Тошкентда ҳамма катта давлатлар ва Афғонистонга қўшни мамлакатларнинг юқори даражали расмийлари иштирокида шу мавзуга бағишланган халқаро конферения ўтказганди.

Ўша пайтдаёқ, “Ҳаракат” Агентлиги Шавкат Мирзиёнинг бу аҳмоқона ташаббуси устидан кулиб шундай таҳлил берган эди: “Исломий террористик ташкилотларнинг асосий мақсади - ҳамма мусулмон давлатларини Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айлантириш, кейин уларни Халифаликка бирлаштириш, ҳамма кофирларни жисмоний йўқ қилишдир. Шундай экан, улар билан ҳафтада 3 кун Шариат қонунлари, 3 кун дунёвий/секуляр Конституция ва 1 кун умуман қонунларсиз яшаш ҳақидагина келишиш мумкинми?”

Кейин Афғонистон расмийлари “Толибон” билан қандайдир музокаралар ўтказишди. “Толибон” вакиллари Ўзбекистон расмийлари билан ҳам учрашувлар ўтказишди. Аммо, кўриниб турибдки “Толибон“ ҳеч қандай тинчлик ҳақида ўйлаётгани ҳам йўқ. Бугунги теракт ҳам бунинг исботидир.

Хўш, Шавкат Мирзиё қаерда? У шарманда бўлаётганини кўриб, дарҳол истеъфога кетиши керак эмасми? Қолаверса, унинг ҳамма таклифлари шармандалик билан битмоқда. У Ўзбекистони фарорвонлаштириш ҳақида гапираради, аммо амалда у президент бўлгандан кейин ҳам аҳвол ёмонлашмоқда. Бу йил ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бизда яна 20 фоизга тушиши кутилмоқда. Демак, аҳолининг ўртача ойлиги ҳам шунчага камаяди. Ваҳолангки, бизда ўртача ойлик кечагина отдан тушган қозоқлардан аллақачон 8 баравар кам бўлиб қолган эди, энди бу фарқ 10 га чиқиши муқаррар.

Ҳа, ҳамма соҳада шармандаси чиқаётган Шавкат Мирзиёнинг ўзи истеъфога кетиши керак. Акс ҳолда, ўзбеклар майдонларга чиқиб унинг истеъфосини талаб қиладилар.