28 September 2018
15:14 - Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Сирдарё вилояти ташкилотининг МУРОЖААТНОМАСИ
№ Э/40
27.09.2018-йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга

ШОШИЛИНЧ МУРОЖААТ
(назорат тартибида шикоят, 3-бор)

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизнинг номингизга ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, бир-неча бор ёзма ва овозли видео мурожаатлар йўллаб ўзининг авф этилишини сўраган маҳкум, Ўзб. Респ. ЖК.нинг 169-моддаси 4-қисми “в” банди, 164-модданинг 4-қисми “в” банди, 276-моддаси 1-қисми билан ЖК.нинг 59, 61-моддалари асосида дастлабки Суд томонидан нотўғри малакаланиб 16 йилга (?) озодликдан маҳрум қилинган, яхши хулқи учун ЖИБ Қизилтепа тумани судининг 2017-йил 5-июль кунги ажримига асосан ўталмай қолган 7 йилу 10 ойлик жазони манзил-муассасада ўташлик учун ўтказилган, муқаддам Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, “Аҳиллик” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 15/2-хонадонда яшаган ҳозирда 2-гуруҳ ногирони, меҳнатга яроқсиз-Ташматов Акмал Қахрамон ўғлини Сирдарё вилояти ИИБ УЯ 64/77-муассаса бошлиғи майор-А.Р.Абдураҳимовнинг ғараз ниятдаги унинг ўталмай қолган жазо муддатини ўташликни ёпиқ турдаги умумий тартибли муассасага қайтариш тўғрисидаги соҳта тақдимномасини процеесуал қонунчилик талабларига зид равишда 2018-йил 12-сентябрь куни ЖИБ Гулистон туман Суди раиси-А.Д.Қурбонов (муқадам вилоят судида собиқ МХХ билан фаол ҳамкорлик қилган Судья) ҳеч бир таҳлилсиз, экспертиза тайинламасдан ИИБ УЯ 64/77-муассасанинг сохта тақдимномасини “қонунийлаштириб” берган...

Асослар: 1. Маҳкум-А.Қ.Ташматовга нисбатан 2012-йилда дастлабки суруштирув-тергов жараёнларида Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қонунан жиноят ҳисобланган қийноқ усуллари қўлланиши (уриб, дўппослаш, қўлига кишан солишиб, иситиш трубасига боғлаб қўйишиб, азоб бериш, бошига селофан холта кийгизишиб, бўғиб қийнаш, жинсий олатига сув тўлдирилган 0,5 л. боклашка осиб қўйишиб азоб бериш ва хўрлаш, уйқусизлик ва ичимлик суви бермаслик, яқинлари киритишган дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини бермаслик... ва бошқа ноқонуний усуллардан фойдаланиш) ҳамда жазони ўташ давомида ҳам оғир жисмоний ишларга мажбурлаш, унга нисбатан сохта хужжатларни гўёки “қонунийлаштириб”, уни руҳан чўктириш оқибатларида соғлиги буткул йўқолиб, тиббий кўрик хулосасига кўра, бир эмас-2 та алоҳида-алоҳида ҳасталикларни;

Ўтказилган бош-мия жарохатидан кейинги ҳолат, Постравматик энцефалопатия, Симптоматик эпилепсия (тутқаноқ), Вегето-томир дистонияси, сурункали гепотохолецистит ортириб олиши натижасида Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ТМЭК.нинг 2018-йил 24-июль кунги хулосасига кўра 2-гуруҳ ногирони, меҳнатга лаёқатсиз деб топилган.

2.Бироқ, Сирдарё вилояти ИИБ мансабдорлари бир ёш йигитнинг умрини, соғлигини барбод этишганликларидай мудҳиш жиноятларини қасддан яширишидек ғараз ва тубан ният ҳамда усулларда 2-гуруҳ ногирони, умрбод тузалмас хасталикларга дучор этилган, 2 нафар вояга етмаган фарзандлар отасини, маҳкум-А.Қ.Ташматовни имкон қадар озодликка чиқармасликка уринмоқдалар, ҳозирча бу қабиҳликка вақтинча эришмоқдалар. (қўғирчоқ Суд раиси орқали)

3. Бевосита 2018-йил 12-сентябрь кунги ноқонуний “бўлиб ўтган Суд” жараёнларидаги қонунбузарликлар:

А) А.Қ.Ташматов 2018-йил 8-сентябрь куни Ўзб. Респ. Олий Судига ва бир вақтнинг ўзида Президент виртуал қабулхонасига ўзининг навбатдаги муддатидан олдин озодликка чиқаришларини сўраб, ўзига нисбатан жиноят содир этишган ИИБ, ТБ, Прокуратура, Суд мутасаддилари кирдикорларини фош этувчи Назорат тартибидаги шикоятини йўллаб, рўйхатдан ўтказдиргач, орадан 2 кун ўтиб тегишли ИИБ ҳамда ЖИЭМ мутасаддилари ўзларининг муқаддам содир этишган (жорийда ҳам) кирдикорлари фош бўлиб қолишидан талвасага тушишиб, дарҳол А.Қ.Ташматовга нисбатан сохта, уюштирилган компраматлар тайёрлашиб, 2 кунни ичида мустақил ва “Одил Суд” нинг Ажримини чиқарилишига эришган...

Б) Гўёки қисматдош маҳкум-Х.Эрматовни, 2018-йил 10-сентябрь куни А.Қ.Ташматов (2-гуруҳ ногирони) “уриб тан жароҳати етказди” деган иддаони илмий тасдиқловчи Судга оид тиббий экспертиза хулосаси бўлмаган ҳолда соҳта тақдимнома уюштирилган. (яъни УЯ 64/77-ЖИЭК бошлиғи-А.Р.Абдурахимов муассасада жазо муддатини ўтаётганлар орасидан қандайдир манфаат эвазига, “Сайхунобод ПТЗ” ОАЖ билан 15 га яқин маҳкумлар (бой оила фарзандлари) билан гўёки “меҳнат шартномаси” туздириб, (аслида эса, у ердаги маҳкумлар хеч бир меҳнат билан шуғилланмайди, аксинча улар хохлаганидек дам олишиб, хаттоки гох-гохида уйига боришиб, бир-кеча тунаб келишади) шулар орасидан ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми, 97-модда 2-қисми, 223-моддаси 2-қисми, 211-моддаси 2-қисмлари билан судланган маҳкумлар-З.Хусанов, Б.Тажибоев, Ж.Абдурахмонов ва Р.Имметов, Н.Хамзаевларни гўёки “холис” гувох сифатида қайд эттирган ҳолда)

В) Аксинча, маҳкум-Х.Эрматов ҳаста, 2-гуруҳ ногирони-А.Қ.Ташматовни спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда куракда туриб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлаб, унга қўл кўтариши оқибатида, унинг касали-“эпилепсия тутқаноғи” тутиб, эртаси куни Гулистон тумани кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига даволашга ётқизилган... (Бу ҳақда навбатчи врач-Г.Т.Тоғаевнинг берган маълумотномаси мавжуд)

Г) Ушбу ҳолатдан унумли фойдаланган ИИБ УЯ 64/77-ЖИЭК ходимлари ундан қутилиш (ичкарига олиши И.Р.) мақсадида 1 кун ичида ўзларига маълум сохта хужжатларни “тайёрлашиб”, бемор-А.Қ.Ташматовни даволанаётган жойидан мажбурлаб муассаса биносига олиб келишиб, сўнгра сайёр Суд жараёни хали бошланмасданоқ унинг қўлига аввалдан тайёрлаб қўйилган “Суд ажримини” тутқазишади (?) ва ҳоказолар...

Ҳозирда бемор маҳкум, 2-гуруҳ ногирони-А.Қ.Ташматов Ховос туманидаги 13-тергов ҳибсхонасида мазкур ноыонуний Ажрим асосида вақтинча сақланмоқда.

Унинг адвокати-С.Қ.Умиров (ордер №167) киритган Кассация шикоятида ҳам ҳолат фақат бир томонлама, А.Қ.Ташматовни айбдор қилиш мақсадида тўпланганлиги, Суд ҳам А.Қ.Ташматовнинг асосли важларини инобатга олмай, гувоҳларни Суд маҳкамасига чақирмай, хаттоки маҳкум-Х.Эрматовнинг юқоридаги хатти-характлари бўйича тиббий экспертиза тайинламай, процеесуал қонунчилик қўпол тарзда бузганлигини исботлаб, ЖИБ Гулистон туман судининг 12.09.2018-йилдаги ноқонуний (қўшиб ёзилган) Ажримини бекор қилишликни сўраган.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, мамлакатимизда, хусусан Сирдарё вилоятидаги Суд органлари, Прокуратура, ИИБ ЖИЭМ ларда айрим ҳолларда бўлса ҳам ушбудай Инсон ҳақларининг қўпол тарзда бузилиши, Одил Судловга қарши қаратилган қонунбузарликларнинг давом этаётганлиги, Сизнинг Суд-Ҳуқуқ соҳасидаги олиб бораётган инқилобий ислоҳатларингизга нисбатан-саботаж деб ҳисоблаймиз!

Сиздан ушбу навбатдаги мурожаатимиз орқали сўрар эдикки, имкон қадар яқин фурсатда ҳаста, меҳнатга лаёқатсиз, 2-гуруҳ ногирони Сиздан 2017-йил апрель ойидан буён бир-неча марта кечиришингизни сўраб, виртуал қабулхонангизга мурожаат йўллаган (бироқ, Сизгача етиб бормаётган) 2 нафар вояга етмаган фарзандлар отаси-А.Қ.Ташматовга нисбатан ғараз ниятларда қасддан уюштирилган ЖИБ Гулистон туман судининг 12.09.2018-йилдаги ноқонуний Ажримини бекор қилиб, уни авф этиб, бутунлай оиласи бағрига қайтишида амалий ёрдам бериб, айбдорларга нисбатан эса, ислоҳатларингиз талаблари асосида тегишли қонуний чоралар кўришингизни сўраймиз.

Сизга ҳурмат билан: И.Ризаев, Ҳ.Алибоев, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти фаоллари