01 September 2018
06:19 - Азиз ўқувчиларимиз! Мустақиллик Куни деб ҳозирча ҳисобланаётган байрам билан ҳаммани табриклаймиз!

Ўзбекистон аҳолисининг ҳозир ҳокимиятда бўлган тожиклар режими тарафидан тарбияланган катта қисми 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон мустақил давлат бўлиб қолганига ишонади. Аммо, ҳақиқат бошқача.

Ўзбекистон мустақил давлат сифатида 1925 йил 3 май куни тузилган ва мустақил давлат сифатида СССРга кирган. Ўшанда қабул қилинган Конституциямизга кўра, мустақил Ўзбекистоннинг давлат тили ўзбек тили бўлган, ҳарбий кучларимиз ва ташқи ишлар вазирлигимиз бўлиши эътироф этилган. Ташқи ишлар вазирлигимиз бўлган, аммо амалда армиямиз бўлмаган. 1977 йили янгиланган Ўзбекистон Конституциясидан ўзбек тили давлат тили эканлиги, ўз армиямиз бўлиши керакли ҳақидаги моддалар олиб ташланди. Аммо, Ташқи Ишлар Вазирлиги ҳар доим Конституциямизда ҳам, амалда ҳам бўлган.

1989 йил 21 октябрь куни, “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг муҳташам митинг ва намойишларида ўртага отилган талаблари билан ва тожик аслли ҳаромий Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан, ўзбек тили давлат тили эканлиги ҳақида қонун қабул қилинди.

Шундай экан, 1991 йили 31 август куни Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилиниши масхарабозликдан бошқа нарса эмасди. Бу қонун қабул қилиниши билан ҳеч нарса ўзгармади, СССР ичида қолавердик. “Бирлик”нинг мақсади Ўзбекистонни СССРдан чиқариб олиш бўлиб қолаверди.

СССР таркибидаги республикаларнинг “Бирлик” каби халқ ҳаракатлари ва фронтларининг кураши натижасида, 1922 йил 30 декабрда СССРни тузган Россия, Украина ва Белорусия 1991 йил 8 декабрда СССРни йўқ деб эълон қилишга мажбур бўлдилар ва Ўзбекистон ҳақиқий мустақилликка эришди.

1991 йил 31 август куни қабул қилинган қонунни ҳам ҳақиқий мустақиллик йўлидаги ижобий қадамлардан бири деб ҳисоблашимиз мумкин, аммо у мустақиллик эълон қилиниш куни бўлолмайди.

Вақти келади, Ўзбекистонда ҳокимият ўзбеклар қўлига ўтади ва ҳаққиқий мустақиллик кунимиз белгиланади. Французлар бир неча марта Франция Республикасини янгиладилар, бизда 1925 йили Ўзбекистон Совет Социалстик Республикаси, 1991 йилда ҳозирги Ўзбекистон Республикаси эълон қилинганди. Ҳақиқий ЎЗБЕКЭЛИ эълон қилинадиган кун ҳам келади. Демак, “Бирлик”нинг кураши давом этмоқда ва давом этаверади. “ЎЗБЕК” сўзини ҳам ишлатишдан қочиб юраган Шавкат Мирзиё ва унинг ҳокимиятдаги тожиклар режими ЎЗБЕК миллатини абадий алдаб юрамиз деб ўйлаётган бўлсалар, янглишадилар.

Келажагимиз – ЎЗБЕКЭЛИ ва БУЮК ТУРКИСТОНдир!