31 August 2018
14:24 - Шавкат Мирзиё ўзбек тилимизни форслаштиршни давом эттирмоқда, у “туркийзабон давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг саммитида" иштирок этармиш

“Ҳаракат” Агентлиги кеча “Туркийтилли Давлатлар саммитида Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари меҳмон сифатида қатнашармиш, нутқ сўзлармиш” деб хабар тарқатган ва бу хабарнинг манбаларини кўрсатган эди.

Бундай ҳақиқатни ўзбеклардан бекитиб бўлмаслигини тушунган Шавкат Мирзиё бугун ўзининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА орқали бир жумлалик қуйидаги хабарни тарқатди: “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг таклифига биноан 2018 йил 3 сентябрь куни ташриф билан Қирғизистонда бўлади ва Чўлпон ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркийзабон давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг саммитида иштирок этади.”

Қаранг, бир жумлалик хабарчада 2 та ёлғон бор. Биринчиси – хабарда Шавкат Мирзиё у саммитда меҳмон сифатида иштирок этиши, бу шармандалик эканлиги айтилмайди. Иккинчиси – “Турктилли” сўзи ўрнига қандайдир форслаштирилган “Туркийзабон” ишлатилади.

ЎзАнинг хабари саводсизликлар билан ҳам тўла. Нимамиш, "Чўлпон ота" шаҳрида саммит “бўлиб ўтармиш”. Саммит у ерда бўлиш маълум, аммо “бўлиб ўтиши” маълум эмас. Чунки, “бўлиб ўтиш” тамомланган жараёнларга оиддир. Саммит бўладиган шаҳарчани “Чўлпон ота” деб аташ ҳам бошқа саводсизлик белгиси. Шаҳарчанинг номини “Чўлпонота” деб ёзиш керак.