02 September 2018
09:38 - Ёлғондакам мустақиллик куни ҳам Шавкат Мирзиёнинг ростакам масхарабозлиги давом этибди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимизнинг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, кеча Термизда шу воҳада етиштирилган пахта хом ашёсидан йилига 7 минг тонна сифатли ип-калава ишлаб чиқарадиган “Амудар Текс” Ўзбекистон-Англия қўшма корхонаси фойдаланишга топширилибди.

Хорижнинг 13 миллион 500 минг доллар қийматидаги замонавий ускуналари билан жиҳозланган мазкур қўшма корхонада 700 киши меҳнат қилар экан, бир йилда 10 миллион доллардан ортиқ қийматдаги рақобатбардош тайёр маҳсулот чет элга сотилар экан.

Буюкбританияда бу соҳадаги ҳамма корхоналар хусусий эканлиги маълум, аммо, бу лойиҳада Ўзбекистон тарафидан ким иштирок этмоқда? Хабарда бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаётганидан тушуниш мумкин, Ўзбекистоннинг бу қўшма корхонадаги улуши давлатникидир. Аммо, Ўзбекистоннинг улуши неча фоизлиги айтилмайди. Тахмин қилиш мумкинки, бизнинг улуш жуда кам, шу сабабли у айтилмаяпти.

Нима бўлганда ҳам, ишчилар ойлик оладилар, қўшма корхона олаётган фойдадан давлатга солиқ тўланади. Аммо, фойданинг аосий қисми Буюкбританияга кетади. Ўзбекистон порахўрлик ва коррупция ботқоғидан эканлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистон тузукроқ фойда ҳам ололмайди.

Тўғри, пахтани тола сифатида чет элга сотгандан кўра, толани ип-калава қилиб сотиш ҳам бизга бироз кўпроқ фойда келтиради. Аммо, ип газмолга, газмол тайёр кийимга айлантириб сотилса, оладиган фойдамиз ўнлаб-юзлаб марта катта бўларди. Тўқимачилик саноати шу йўналишда кенгайтирилса, жуда кўп янги иш ерлари очиларди.

Нима, деҳқонлар олдига бориб тутзорларни кенгайтириш ҳақида, Тошкент шаҳридаги кўприк қурувчилари олдига бориб, кўприкларни сифатли қуриш кераклиги ҳақида маслаҳатлар беришни билган Шавкат Мирзиё пахтани тайёр масулотга айлантириб сотиш жуда катта фойда келдиришини билмайдими, тушунмайдими? Ўзи билмаса ёки тушунмаса, буларни тушунадиган маслаҳатчилари йўқми?

Шундай саволлар устида ҳам ўйламайдиган Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режми билан Ўзбекистон иқтисодиёти ўлимга кеатаверишини СССРнинг социалистик принципаларга асосланган иқтисодиётининг ўлими кўрсатиб бўлган эди. Шундан ҳам тегишли хулоса чиқаролмасдан, ватанимизни ўлимга судрайверамисзми, жаноб Шавкат Мирзиё? Балки, истеъфога кетиб, давлатимизни ўлимдан сақлаб қолиш ишига ҳиссангизни қўшарсиз? Акс ҳолда, халқ майдонларга чиқиб, Сизни бунга зўрлаши муқаррар-ку!