03 August 2018
16:11 - Куласизми, йиғлайсизми? Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан соғлиқни сақлаш системаси инновацион моделга ўтармиш. Компютер ва селфонларни ҳаётимизга Ислом Карим киритганмиди?


Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан биттаси бўлган Gazeta.uz сайти ҳеч бир таҳлилсиз хабар қилишича, кеча Президент Шавкат Мирзиё “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” номли қарорини имзолабди.

Шавкат Мирзиё далаларга чиқиб, деҳонларга тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гармдорилар экаш ҳақида, кўрпиқ қурувчилар билан учрашиб, кўприкларни СИФАТЛИ қуриш кераклиги ҳақида, кечирасиз, аҳмоқона маслаҳатлар берган эди. Чунки, нима экиш ва кўприкларни сифатли қуриш кераклигини деҳқонларимиз ва қурувчиларимиз Шавкат Мирзиёдан яхшироқ биладилар.

Худди шунга ўхшаб, президент соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш ҳақида қарор имзолаши аҳмоқликдир. Нима, унга кўра, Ислом Карим ўтган асрнинг охиридаёқ ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларига компютерлар олиб кириш, ҳаммани селфонларга ўтказиш кераклиги ҳақида фармон чиқариши керакмиди. Йўқ, одамлар Ғарб яратган компютерлар ва селфонларни Ислом Карим хоҳласа-хоҳламаса ҳамма ерда ишлатишга бошладилар.

Худди шунга ўхшаб, Шавкат Мирзиё хоҳласа-хоҳламаса, медицина соҳасига ва медицина соҳасини бошқаришга иннавцион моделлар кириб келади. Ҳа, бундай жараёнларни тезлатиш керак. Аммо, ҳар бир соҳада президентнинг фармонини кутиб ўтирадиган бўлсак, дунёда ҳаммадан орқада қолаверамиз.

Нима қилиш керак дейсизми? Шавкат Мирзиё давлатнинг умумий масалалари билан, яъни, масалан, уч ҳокимият – қонунчилик, ижрочилик ва суд ҳокимиятларининг бир-биридан мустақиллигини таъминлаш, мамлакатимизни ЎТА ҒАРИБ АҲВОЛДАН олиб чиқишга қаратилган стратегик ислоҳотлар билан шуғулланиши керак. Шундай қилинса, ҳозирги ҳукумат кўп ишларни Шавкат Мирзиёнинг буйруғисиз ҳам ўзи қилавреади. Аммо, бугун бизда мустақил ижрочилик ҳокимияти йўқ. Ижрочилик ҳокимиятининг раҳбари Абдулла Орип жорийдаги президентининг қули. Халқнинг мутлақо кўпчлиги Абдулла Арим деган одам борлигини ҳам билмаса керак. Чунки, унинг номи умуман тилга олинмайди ҳисоб. Бошқа давлатларда оммавий ахаборот воситлари кунига бир неча марта Бош вазирни тилга оладилар, уни кўрсатадилар.

Бир маҳаллар, Ислом Карим диктаторлигида, Бош вазир Шавкат Мирзиё шундй аҳволда эди. Энди у Абдулла Арипни шу аҳволга солиб “битта шохим чиқди” деб ўйлаяптими? Ижрочилик ҳокимиятини бошқаришда жуда катта тажрибага эга бўлган Рустам Азимовни четга улоқтириб “иккичи шохим чиқди” деб ўйлаяптими?

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бундай президент ва устимиздан ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Демак, “Бирлик” Партияси таклиф қилаётгандек, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар қилишдан бошқа йўл йўқ. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётиши керак.

Ўзбеклар бу ҳақиқатни тезроқ тушуниб етишлари ва майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёни ва унинг тожиклар режимини “Бирлик”нинг таклифларини қабул қилишга мажбурлашлари керак.

Расмда "Бирлик"нинг 1989 йили 23 сентябрь куни Навоий кўчасида ўтказган намойишини кўрмоқдаcиз. "Бирлик"нинг шу каби намойиш ва митинглари натижасида, ҳаромий Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан, мустақилликка эришганимизни унутманг. Ҳа, дарвоқе, мустақиллик талаби билан митинг ва намойишлар ўтказилаётган пайтда Шавкат Мирзиё қаерда эди?