02 August 2018
16:32 - Ўзбекистондек диктаторликда демократик масхарабозлик: Шавкат Мирзиё ер участкаларини очиқ муҳокамаларсиз олиб қўйишни гўёки тақиқлабди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларида бири бўлган Gazeta.uz сайти ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё 1 сентябрдан бошлаб давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишга фақат ер участкаси олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилганидан кейин, шунингдек, фойда ва харажатлар баҳоланганидан кейин йўл қўйилишини бугун имзолаган “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” номли фармонида қонунлаштирибди.

Фармонга кўра, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:

- мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

- халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

-фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

- автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

- аҳоли пунктлари бош режаларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш, шунингдек, қонунлар ва Ўзбекистон президенти қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Ҳеч шубҳай йўқки, ер участкаларини очиқ муҳокамаларсиз олиб қўйишни тақиқланиши жуда тўғри ва ижобий қадам. Аммо, Ўзбекистондек катта зиндонда ҳукумат ер эгалари билан ер олиб қўйилиши бўйича музокралар ўтказишига ва бу музокаралар давомида ер эгасининг ҳам ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига аҳмоқ ҳам ишонмади. Бундан “муҳокамалар”, яъни қавс ичидаги муҳокамалар ер эгасини ҳукуматнинг қарори олдида тиз чўкишни талаб қилишдан иборат бўлиши шубҳасиз.

Президентнинг бундай қарорлари амалда ишлаши учун Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар ўтказиш, авваламбор ошкоралик ва оммавий ахборот воситаларида сўз эркинлиги таъминланиши лозим. Демак, ўзбеклар майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар бошлашни талаб қиладиган вақт келмоқда.