27 July 2018
16:23 - Қизиқ: Ўзбекэли президенти Шавкат Мирзиё қандайдир “таваллуд” топибди, у ўзбекчани шунчалик ёмон кўрадими?

Ўзбекэли номли давлатнинг Президенти Шавкат Мирзиё туғилган куни муносабати билан ўзини табриклаганларга миннатдорчилик билдирибди. Миннатдорчилик хати Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА тарафидан бугун эрталаб тарқатилибди. Расмиятчилик учунгина тарқатиладиган бу хатнинг битта қизиқ жойи бор. У қуйидаги сўзлар билан бошланади: “Таваллуд топган куним муносабати билан чин дилдан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.”

Қизиқ, Шавкат Мирзиё қанақа “таваллуд” топиб олибди? “Таваллуд” сўзи арабчасига “туғилиш” деганидир. Нима Шавкат Мирзиё “туғилиш” деган нарса топиб олганми? Қизиқ, кўчадан топиб олганми, уни ўз онаси туғмаганми?

Бундан ҳам муҳими, нимага Шавкат Мирзиё “ўзбек” сўзини ва ўзбекчани бунчалик ёқтирмайди. Ўзбеклар ҳар доим “туғилиш куни” иборасини ишлатиб келганлар ва ишлатишни давом этадилар. Тўғри, ҳамма халқлар янги пайдо бўлган тушунчаларни ифодалаш учун чет эллик сўзларни қабул қиладилар ва қилишлари керак. Аммо, “туғилиш” тушунчаси бизда йўқмиди-ку, арабчадан олсак. Ёки, араблар келмасдан олдин бизда туғилиш йўқмиди?

Қолаверса, ўзбек миллатининг давлати бўлган Ўзбекэли Президенти қандайдир “таваллуд” топиб олгани ҳақида гапириши масхарабозликдан бошқа нарса эмас-ку.

Биз ўзбеклар ўз тилимизни камситадиган бундай сўзлар ишлатишни тўхтатишимиз керак. “Ўзбекистон” эмас, “Ўзбекэли” эканлигимизни ҳам унутмайлик.