27 July 2018
02:13 - Офарин ўзбеклар: Қашшоқлик даражаси бўйича дунёда 8-чи ўриндамиз! Биздан қашшоқроқ 7 та ўлка бор!

АҚШнинг Фридом Хаус (Frerdom House) номли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотига кўра, мамлакатимиз инсон эркинликлари, демократия даражаси бўйича ҳам дейиш мумкин, дунё давлатлари рўйхатида охиридан иккинчи ўринда турарди. Яъни, Ўзбекистон – КАТТА ЗИНДОН.

Аҳволимиз бундан ҳам баттар, чунки оддий эмас, қашшоқ зиндонмиз. “Ҳаракат” бу ҳақда қайта-қайта гапириб келмоқда. Чунки, мақсадимиз – Ўзбекистонда Совет КГБсининг топшириғи ва ёрдами билан яратилган тожиклар режими тарафидан қашшоқ зиндон ҳолига туширилган ватанимизни қутқаришдир. Ва қутқарамиз ҳам. Аммо, олдин тожиклар режимидан қутилиш керак.

Мана ҳозир Африка, Осиё, Европа ва Америкадаги 127 мамлакат бўйича иқтисодий таҳлил ва бошоратлар қилиш билан шуғулланадиган Focus Economics ташкилоти шу 127 мамлакатда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини (АҚШ долларида) эълон қилди. Рўйхатнинг бошида қуйидаги 10 та энг қашшоқ давлат турибди:

1. Конго.................468,30
2. Мозамбика........485,67
3. Уганда...............737,87
4. Тожикистон......835,97
5. Гаити.................874,00
6. Эфиопия............938,13
7. Яман..................998,50
8. Ўзбекистон......1025,50
9. Танзания..........1112,21
10. Қирғизистон..1221,71

Бу рўйхатда биз учун қизиқ бўлган баъзи мамлакатлар қуйидагилар:

36. Озорбайжон............4153.154
61. Туркманистон........7456,266
65. Қозоғистон..............9374.124
66. Туркия....................10941.74
73. Россия................11664.74
100. Жанубий Корея...31684.34
104. Япония.................39326.88
119. Қатар....................59074.09
121. Қўшма Штатлар...62009.81

Бу ерда яна бир нарсага эътибор бериш керак. Биз Ўзбекистонинг Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулоти, демак аҳолининг ҳам ўртача ойлиги Қозоғистондан 9,6 баравар, яъни 960 фоиз камлигини айтиб келардик. Бу ердаги рақамлар кўрсатмоқдаки, биз Қозоғистондан 9,1 марта, яъни киноя билан айтсак, бор-йўғи 910 фоиз орқада эканмиз. Аслида, бу бизнинг хато эмас. Ғарб 2014 йили Қримни босиб олган Россияга қарши санкциялар киритгандан кейин, жаҳон бозорларида нефтнинг нархи тушиб кетди, бунинг натижасида Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулот тушиб кетди. Лекин, сўнги йилларда Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулот ортишга бошлади, аммо турли халқаро манбалар бу ҳақда унча аниқ бўлмаган маълумотлар тарқатган эдилар.

Аммо, битта нарса аниқ, бу йил Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 5.9 фоизга ортиши айтилган, Қозоғистонда эса, 4,1 фоиз. Демак, айнан шундай бўлса, бу йилнинг охирида Қозоғистон билан фарқимиз 910 фоиздан 908,2 фоизга тушади. Жараёнлар шундай давом этаверса, Қозоғистонга бир неча юз йилда етиб олишимиз мумкин. Амалда эса, ҳеч қачон етиб ололмаймиз.

Демак, “Бирлик” Партияси таклиф қилаётгандек, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва молиявий-иқтисодий ислоҳотлар қилиш керак. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси бўлади.

Ўзбеклар бу ҳақиқатни тезроқ тушуниб етишлари ва майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёни “Бирлик”нинг таклифларини қабул қилишга мажбурлашлари керак.

Расмда "Бирлик"нинг 1989 йили Навоий кўчасида ўтказган намойишини кўрмоқдаcиз.