11 April 2018
18:13 - Эй, ўзбеклар! Шавкат Мирзиёни профессорларнинг маошини оширишга биз мажбур қилдик, майдонлара чиқинг, уни яна кўп нарсага мажбур қилайлик!

Ўзбекистонда ўзбек тилини давлат тили қилдирган ва Ўзбекистонни мустақилликка эриштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг давомчиси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси, яъни “Ҳаракат” Мустақил Ахборот Агентлиги йиллардан бери Ўзбекистонда аҳвол ғариблигини, бизда ўртача ойлик кечагина отдан тушган қозоқлардан 10 бараварча камлигини, ЎЗБЕК ПРОФЕССОРЛАРИ ҚОЗОҚ ДВОРНИКЛАРИДАН КАМ МАОШ ОЛИШИНИ тўхтамасдан айтиб келмоқда. Бу ҳам майли, бизни бу аҳволга 13 йил Бош вазир, ҳозир Президент бўлган Шавкат Мирзиё туширганини, Ўзбекистонда ҳозир ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими буни атайлаб қилганини урғуламоқдамиз. Ҳозир Ўзбекистон профессорларининг ҳаммаси ва ЎЗБЕК миллатининг катта қисми бизнинг фикрларимизни билади.

Тўғри, қўрқоқ профессорларимиз ва қўрқоқ ўзбеклар овоз чиқаришаётгани йўқ, аммо яқин орада чиқаришга бошлашлари маълум эди. Шуларни тушунгани туфайли қўрқиб кетган Шавкат Мирзиё 2018 йил 1 сентябрдан олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари ойликларини ўртача 25 фоизга кўтариш ҳақида қарор чиқарди. Бу қарорда фан доктори илмий даражаси бўлган профессорларнинг меҳнат ҳақи 25 эмас, 38−44 фоизга оширилиши ва амалдаги ойлик маош ҳозирги 2,5 миллион сўмдан 3,46 миллион сўмга кўтарилиши алоҳида урғуланган. Доллар курси билан айтсак, профессорларнинг маоши тахминан 300 доллардан тахминан 400 га кўтарилди. Аслида, уларнинг маошини бир йилча аввал Шавкат Мирзиё 300 долларга чиқарган эди.

Аввалари Қозоғистоннинг катта шаҳарларида дворникларнинг маоши 400 доллар атрофида эди, аммо АҚШнинг 2014 йили Россия Қримни босиб олгандан кейин Россияга қарши киритган санкциялар натижасида нефтнингн нархи тушиб кетди, шу туфайли қозоқлардан ҳам маош бироз тушди. Бу ҳақдаги сўнги маълумотларни қидириб ўтирганимиз ҳам йўқ. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, энди профессорларимиз қозоқ дворниклари билан баравар ёки 50-60 доллар кўпроқ маош оладилар.

Нима ҳам дердик, яшасин, улуғ Президент Шавкат Мирзиё деймиз, лекин..!

Ўзбекларда ҳамма нарса “лекин”дан бошланишини билсангиз керак, қадрли ўқувчиларимиз.

ЛЕКИН, Ўзбекистонда бир неча минг профессорнинг ойлиги қозоқ дворникларнинг ойлигидвн бироз ортиши - Ўзбекистонда ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Ўзбекистонни ҳозирги аянчли ва ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш, бутун халқнинг маошини ошириш ШАРТ. Шавкат Мирзиё эса, бундай ислоҳотларни эмас, тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гармдорилар экиш, пахтанинг янги навларини чиқариш, мана энди бир неча минг профессорнинг маошини орттириш каби масалалар билан шуғулланмоқда.

Қисқа қилиб айтсак, Шавкат Мирзиё мамлакатимизни ғариб аҳволидан олиб чиқиш учун қилиниши керак бўлган ислоҳотларни ўйлаётгани ҳам йўқ. Демак, уни шундай ислоҳотлар қилиш, яъни мамлакатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ сиёсий партиялардан қутилиш, Ўзбекистонни мустақилликка эриштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг давомчиси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини сиёсий майдонга расман чиқариш, Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш, каттта корхоналарни хусусийлаштириш, бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлида ўзи Ислом Карим билан биргаликда яратган ва жиноят деб баҳоласа бўладиган тўсиқларни олиб ташлашга мажбур қилиш керак.

Шундай экан, ўз келажагини ўйлайдиган ўзбеклар майдонларга чиқиши, ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёни Ўзбекистон ва Ўзбек миллатининг тақдири устида ўйлашга, Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар ўтказишга мажбур қилишлари керак. Биз шундай қилиш мумкинлигини профессорларнинг ойлиги мисолида кўрсатиб бердик.

Митинг қилишни ҳам “Бирлик”нинг расмда кўрсатилган 1989 йил 22 сентябрдаги намойишидан ўрганинг. У ерда бирликчилар “Ўзбек тили – давлат тили”, “Ўзбекистонга мустақиллик” шиорлари остида Тошкентда Навоий кўчаси бўйлаб кетмоқдалар. Бугунги шиорлар ҳам маълум: “Йўқолсин тожиклар режими!”, “Ўзбекистонга демократия!”, “Ўзбекистонга тўла бозор иқтисодиёти!”