11 April 2018
08:07 - Перу президенти конгресменни сотиб олмоқчи бўлибди, Ўзбекистонда бунақа ифлос иш бўлиши ҳам мумкин эмас
Ўзбекистондаги тожиклар режиминингн қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири kun.uz Интернет нашри ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Перу президенти Педро Пабло Кучински мамлакат парламенти депутатларининг овозларини сотиб олишга ҳаракат қилгани ўртага чиққач, унга қаршги импичмент бошланибди ва шармандаси чиққан президент шу йил 21 мартда ўзи истеъфо аризаси берибди ва лавозимидан кетибди.

Ўзбеклар учун бир тийинга қиммат бўлган бу хабарни эълон қилган kun.uz - уни ўзбекларга қизиқарли қилиш учун - Ўзбекистондек давлатда бунақа масхарабозлик ва шармандаликлар ҳеч қачон бўлолмаслигини, чунки, Ислом Карим бундай воқеаларнинг олдин олиш учун керакли бўлган тадбирларни олиб бўлганини айтиши ва ҳаммани оёққа туриб Ислом Каримнинг хотирасига қуллиқ қилишга чақириши керак.

Қилмабдими, бундай ахборот воситаси дарҳол ахлатхонага улоқтирилиши керак. Ҳозирча, унинг қилиши керак бўлган ишни “Ҳаракат” қилмоқчи.

Ҳамма гап шундаки, Олий Мажлис палаталарининг сентаторлари ва депутатларини сотиб олиш масаласи билан мамлакат президентидек улуғ шахс қаршилашмасин деб, Ўзбекистонда сенатор ва депутатларни президентнинг қўғирчоқлари қилиб қўйишган. Ким ўз қўғирчоғини сотиб оларди, қўғирчоқларнинг иши Қўғирчоқбоши олдида тўнқайиб туриш-ку.

Қаранг, ростдан ҳам Ислом Карим буюк иш қилиб кетибди. Ўзбекистонимизда энди ҳеч ким қўғирчоқ сенатор ва депутатларни сотиб ололмайди.