11 April 2018
22:16 - Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари 27 млрд доллардан ошибди, яхшими, ёмонми? Ҳали ҳам қашшоқмизми?
Ўзбекистондаги тожиклар режиминингн қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири gazeta.uz Интернет нашри ҳеч қандай таҳлилсиз Ўзбекистон Марказий Банки матбуот хизматига асосланиб хабар қилишича, бир ой давомида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 151 млн долларга кўпайиб, апрель бошида 27 млрд доллардан зиёдроқни ташкил этибди.

Қаранг, шу хабарни ўқиган оддий ўзбек нимани тушунади? Ўша ўзбекнинг чўнтагида бор-йўғи 5-6 доллар қийматидаги сўм бўлса, у мамлакатимизнинг олтин-валюта заҳиралари 27 млрд доллардан ошганини жуда катта ўсиш деб қабул қилади.

Аммо, қизиғи шундаки, аллақачон дунё “олтин-валюта заҳираларини” “халқаро заҳиралар” деб аташга бошлаган. Нима Ўзбекистон Марказий Банки ҳам, қўғрчоқ gazeta.uz Интернет нашри ҳам, бундан хабарсизми?

Солиштириш учун яна Қозоғистонни танлашдан бошқа йўлимиз йўқ, чунки, триллионлаб ёки юз миллиардлаб халқаро заҳиралари бўлган Хитой, Япония, АҚШ, Россия ва Туркия билан солиштиришга бошласак, аҳволимиз қандай ғариблигини билиб қолган ўзбеклар Интернет экрани олдида ўтирган жойларидан нарига дунёга ўтиб кетишлари мумкин. Шу сабабли аҳволимизни кечагина отдан тушган қозоқлар билан солиштирайлик.

Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фонди эълон қилган маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг халқаро заҳиралари 2016 йили 30 млрд доллар атрофида эди. Аммо, Жаҳон Банкининг рўйхатида Ўзбекистон мутлақо йўқ. Халқаро Валюта Фонди эса, Ўзбекистоннинг халқаро заҳиралари 28 млрд атрофида деб тахмин қилинаётганини айтади. Демак, жаҳон тарафидан тан олинган бу банкларда Ўзбекистон ҳақида маълумот ҳам йўқ. Куласизми, йиғлайсизми? “Ҳаракат” аллақачондан бери айтиб келаётганидек, дунё Ўзбекистонни мустақил давлат деб ҳам ҳисобламай қўйган.

Келинг, бизда Ўзбекистон Марказий Банки эълон қилаётгандек, олтин-валюта, аслида, халқаро заҳираларимиз 27 млрд доллардан ошганига ишонайлик. Аммо, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистода халқаро заҳиралар 2016 йилдаёқ 30 млрд доллар атрофида бўлганига нима деймиз? Яъни, киши бошига халқаро заҳираларимизни Қозоғистон билан солиштирсак, бу соҳада ҳам қашшоқ давлат, қашшоқ халқ эканлигимиз кўриниб қолади-ку?!?!