09 April 2018
21:09 - Қирғизистонлик 800 фуқаро ҳар ерда жиҳодчилар ичида, табиий, улар ўзбеклар. У ерларда ўзбекистонлик ўзбеклар минглаб эмасми?

Қирғизларнинг ҳукуматга мухолифатчилиги билан танилган 24.kg Интернет нашрида Қирғизистон Диний Ишлар Комитети директори Зайирбек Эргешовга асосланиб бугун тарқатилган хабарда айтилишича, 800 нафар Қирғизистон фуқароси дунёнинг турли нуқталарида конфликт зоналарида экан. Уларнинг баъзилари жиҳодчилар тарафидан ёллангани, баъзилар қандай бориб қолганлари номаълумлиги ҳам айтилади.

Табиий, қирғизларнинг хабарида айтилмаган бўлса ҳам, гап Афғонистон, Покистон, Ироқ, Сурия, Кавказ каби жойлардаги террористик деб ҳисобланадиган исломий ҳаракатларга қўшилганлар ҳақида кетмоқди, дейди мухбиримиз. Яна бир нарса ўз-ўзидан маълум, Қирғизистондан жиҳодчиларга бориб қўшилганларнинг мутлақо кўпчилиги ўзбеклар.

Ўзбекистонда бу каби хабарлар тарқатилмайди, бундай рақамлар айтилмайди. Аммо, яна-ўз-ўзидан маълумки, Ўзбекистондан борган минглаб ўзбеклар ўша жиҳодчи гуруҳлар ичида. Сўнги йилларда Истанбулда, Европа ва Россияда турли терактлар ўзбеклар тарафидан уюштирлган, у терактларда юздан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Қизиқ, Шавкат Мирзиё ўзбек террористлари билан қачон тинчлик музокаралари бошлайди? Улар уюштирган террористик актлар билан боғлиқ расм ва видеоларни ўзи очмоқчи бўлган Ислом Цвилизацияси музейига қўядими? Мусулмонлар сўнги асрларда террордан бошқа нарса ўйлаб тополмаганларини эътиборга олсак, Шавкат Мирзиёнинг музейига қўядиган бошқа нарсаси йўқ-ку.

Расмга яхшилаб қаранг, у ерда ўзбекларни кўраяпсизми?