09 April 2018
20:23 - Шармандалик: Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам, ҳатто ақл-идрокда ҳам, қозоқлардан орқада

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз шу йил 2-6 апрель кунлари Олмаотада МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирликлари ҳарбий олий ўқув юртлари курсантлари ўртасида халқаро математик олимпиада бўлиб ўтгани ва унда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўқитувчиси Раъно Юсупова бошчилигидаги курсантлар Шаҳзодбек Рустамов, Бобур Абдурашидов, Жаббор Муҳаммадиев ва Сарвар Норалиев қатнашганини хабар қилдилар.

Ал Хоразмий, Ал Беруний ва Миро Улуғбек каби улуғларнинг авлоди бўлган ўзбек ҳарбийлари Россиядан орқада қолганларини қўйиб туринг, кечагина отдан тушган қозоқлардан ҳам орқада қолиб 3-чи ўринни эгаллабдилар. Буни аҳмомқона ахборот воситаларимиз “фахрли 3-чи ўрин” деб айтибдилар.

Ўзбекистон шундай ғариб аҳволдаки, иқтисодимизнинг кучи бўйича ҳатто Қозоғистондан 8 баравар орқадалигимиз, ва бунинг натижаси сифатида, Ўзбекистонда ўртача ойлик қозоқлардан 8-10 баравар, яъни 800-1000 фоиз камлигини - “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келмоқда. Мамлакатимиз ва хлқимизни бу ғариб аҳволдан чиқариш учун Бош вазир бўлган йиллари ҳам, ҳозир ҳам, ҳеч нарса қилмаётган Шавкат Мирзиёнинг жиноят деса бўладиган ишларининг натижасини, мана энди, ҳарбийларимиз мисолида ҳам аҳволимизни кўрмоқдамиз.

Савол туғилади: Шавкат Мирзиё ҳарбийларимизни ҳам ўзи ғариб аҳволга атайлаб туширгани, ғариб аҳволдаги армиямиз Толибон, ИШИД ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг жангариларига бас келолмаслигини билагни учун, ўша террористик ташкилотлар билан музокарага ўтирмоқчи эмасми?

Эй, бечора ўзбеклар ва бечора ўзбек ҳарбийлари! Бундай президент билан келажагимиз йўқ. Шундай экан, ўз келажагини ўйлайдиган ўзбеклар, ўзбек ҳарбийлари ҳам, майдонларга чиқиб, ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёни Ўзбекистон ва Ўзбек миллатининг тақдири устида ўйлашга, Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар ўтказишга зўрлашлари керак. Бошқа йўл йўқ.

Расмда ўша “ақлли” ҳарбийларимизни қозоқларнинг ҳали отдан тушмаган пайтдаги ҳарбийлари қуршовида кўрмоқдасиз.