10 April 2018
18:04 - Бугун Абдулла Қодирий туғилган кун: Бу улуғ ёзувчимизни Сталин ўлдиролди, аммо Ислом Карим Мамадали Маҳмуд ва Юсуф Жумаларни ўлдиришига ЎЗБЕК йўл қўймади

Ҳа, бугун ўзбек наср адабиётининг асосчиси деса бўладиган улуғ ёзувчимиз Абдуллла Қодирийнинг туғилган куни. У 1894 йили туғилди, 1937 йили Сталин режими тарафидан йўқ қилинди. Ҳар бир ўзбек биладиган “Ўтган кунлар” романиинг муаллифи ҳақида бугун кўп нарсалар ёзиш мумкин. Аммо, ўзбегим “туйда ҳам, азада ҳам” дейди. Биз бу қисқа хабаримизда шундай дейиш билан чегараланмасдан, уни амалда ишлатамиз.

Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкентда туғилди, 1938 йил 4 октябрда Сталин жаллодлари тарафидан отиб ўлдирилди. У замонда ўзбегимнинг коммунистик тузум жаллодларининг қўлига уроладиган кучи йўқ. Қолаверса, у пайтда бундай куч бутун дунёда йўқ эди. Минг афсуски, йўқ эди.

Сталин яратган тузумнинг КГБси ўзбекларнинг бошига тожик аслли ҳаромий Ислом Каримни ўтқазар экан, бу жаллод ўз отасининг ишларини айни шаклда давом эттиради деб ишонганди. У “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатни ўлдиришга ҳаракат қилди, шундай қилгани билан Ўзбекистон парламенти – Олий Советнинг мажлисида мақтанишгача борди. Абдураҳим Пўлат юрт ташқарисига кетишга мажбур бўлди.

Ислом Карим кейин ўзбекнинг буюк фарзандлари – ёзувчилар Мамадали Маҳмуд (Эвриил Турон) ва Юсуф Жумани зиндонга ташлаб, ўша ерда йўқ қилмоқчи бўлди.

Аммо, замон бошқа эди. Ўзбек демократлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари Ғарбнинг ёрдамида, қўрқмасдан айтиш мумкинки, бунга йўл бермадилар. Ҳозир Эвриил Турон ва Юсуф Жума сафларимизда ЎЗБЕКнинг келажаги учун курашни давом эттирмоқдалар. Тўғрисини айтсак, улар зиндонда ҳам курашни тўхтатмаганлар. Чунки, бундай улуғлар учун ҳаётнинг ўзи курашдир.