27 March 2018
20:24 - Шавкат Мирзиё яна тўрт вазирни қабул қилди
Аввалги хабарларимизда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиë “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида Тошкентда ўтказилган халқаро халқаро конференция доирасида Тошкентга келган Афғонистон президенти Ашраф Ғани¸ АҚШ Давлат котибининг сиëсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни кеча қабул қилганини айтгандик.

Бугун у Европа Иттифоқининг Ташқи Ишлар ва Хавфсизлик Сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини¸ Туркия Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Мавлут Човушўғли¸ Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров ва Покистон Ташқи Ишлар Вазири Муҳаммад Асиф билан учрашди. Расмий хабарларда учрашувларнинг асосий мавзуи халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўлгани айтилмоқда.