27 March 2018
22:26 - Ички Ишлар Вазирлигида муҳим кадрлар алмашинуви амалга оширилди
Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, подполковник Дониёр Қодир Ўзбекистон ИИВ терроризм ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди. У шу пайтгача шу бошқармада бўлим бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди. Бундан ташқари подполковник Зокиржон Аҳад унга биринчи ўринбосоар этиб жойлаштирилди.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё ҳуқуқ-тартибот органларида кенг миқёсдаги ислоҳотларни амалга оширгандек бўлганди. Вазирликнинг муҳим таркибий қисми бўлган Ўзбекистон ИИВ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш Бош бошқармаси негизида жиноят қидирув Бош бошқармаси ҳамда терроризм ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармалари ташкил этилганди. Яъни, бошқарма иккига бўлиниб, унинг ўрнида икки бошқарма ташкил қилинганди.