27 March 2018
19:50 - Бундай президент билан келажагимиз йўқ: Шавкат Мирзиё Афғонистон ҳукумати террористик “Толибон” билан мулоқот қилишини истайди, ўзи демократик “Бирлик”дан қочади

Бугун Тошкентда Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ўтказилди. Унинг номи “Тинч жараён, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро алоқалар”. Ўзбекистоннингн қўғирчоқ ахборот воситаларида бу конференциянинг ташаббусчиси Шавкат Мирзиё эканлиги айтиб келинарди, энди маълум бўлишича, ташаббусчилар Шавкат Мирзиё ва Афғонистон Президенти Ашраф Ғани экан.

Тошкентга 25 мамлакат вакиллари келишди, уларнинг ичида икки президент – Шавкат Мирзиё ва Ашраф Ғанидан ташқари – Россия, Туркия, Покистон, Эрон, Афғонистон, Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, ЕИнинг ташқи ишлар вазири деса бўладиган Федерика Могерини, АҚШ, Хитой ва Эроннинг ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари, бошқа мамлакатлардан 2-3 даражали вакиллар ҳамда НАТО ва БМТнинг вакиллари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда бундай конференция бўлиши тўғрисидаги биринчи хабарларда конференцияга Толибон ва ИШИДнинг Афғонистондаги қаноти вакиллари ҳам чақирилиши айтилганди. Аммо, улар бунақа йиғилишга тупирдилар ва вакилларини юбормадилар.

Шавкат Мирзиёнинг очилиш нутқи ва бошқа конфренция қатнашчиларининг нутқларида умумий гаплардан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Ҳамма, Афғонистондаги аҳвол билан қизиқишини, бу нарсалар қилиш кераклигини гапиришди, бундай конференция Тошкентда ўтказилгани учун Шавкат Мирзиёга миннатдорчиликларини билдиришди.

Хуллас, бир оғиз сўз билан айтсак, бу конференция оддий масхарабозликдан бошқа нарса бўлмади. Бошқа нарсани кутиш ҳам мумкин ҳам эмасди. Чунки, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, исломчи террористлар билан келишиб бўлмайди, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча ислом терроризмини енгиб бўлмайди. Демак, Афғонистонда ҳам тинчлик бўлмайди.

Биз ўзбеклар учун бу конференциядан биттагина хулоса чиқариш мумкин. Шавкат Мирзиё конференциядаги ўз нутқида Афғонистон ҳукумати билан “Толибон” ҳаракати олдиндан шарт қўймаслик ва куч ишлатиш билан таҳдид қилмаслик асосида тўғрида-тўғри музокаралар ўтказиш тарафдори эканини урғулади. Унинг фикрига кўра, террорчилар билан музокаралар ўтказиш, уларни куч ёки сиёсий партия сифатида эътироф этиш зарур.

Аммо тахтга келганига 1,5 йилдан ошаётганига қарамай ўзбек демократик мухолифати, унинг ўқ илдизи бўлган “Бирлик” билан мулоқот қилиш, уни сиёсий мухолиф куч сифатида эътироф этиш ҳақида ўйламаётган, 17 март куни бу партиянинг Тошкенда ўтказилган Марказий Кенгаши мажлисига бир қатор партия фаолларни келишига йўл бермаган Шавкат Мирзхиё Афғонгистон раҳбарига ислом террористлари билан учрашишни таклиф қилиши – Тошкентдаги масхарабозликнинг энг юқори нуқтаси эди.

Вақти келгани учун эслатиш керакки, Толибон, ИШИД ва шунга ўхшаш исломчи террорист ташкилотларнинг мақсади – ҳамма мусулмон давлатларини қандайдир ҳаромий конституциялар билан эмас, Қуръон ва Шариат қонунлари билан яшайдиганларнинг исломий давлатларига айлантиришдир. Нима, Шавкат Мирзиё шундай террористлар билан музокаралар ўтказиб, масалан, ҳафтанинг 3 куни Шариат бўйича, 3 куни Конституция бўйича, 1 кун эса ҳеч қандай қонунларсиз яшаш ҳақида келишиб олиш мумкин деб ўйлайдими?

Эй, ўзбеклар, бундай президент билан Ўзбекистоннинг келажаги бўлмайди. Майдонларга чиқиб, уни реал ишлар билан шуғулланишга мажбур қилиш вақти яқинлашмоқда.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари бу конференциядан биронта умумий расм ҳам тарқатмадилар. Шавкат Мирзиёнинг расми, табиий, ҳар ерда бор.