19 March 2018
22:28 - Шавкат Мирзиё Путинни сайловдаги ишончли ғалабаси билан қутлади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади. Расмий хабарда президент “сайлов натижалари Владимир Путин раҳбарлигида амалга оширилаётган ҳар томонлама ўйланган, Россия жамиятини бирлаштириш, одамлар турмуш даражасини юксалтириш, иқтисодиёт, инфратузилма ва давлат бошқарувини модернизация қилиш, давлат суверенитетини қатъий ҳимоя қилишга қаратилган сиёсатга Россия халқи томонидан улкан ишонч билдирилаётгани ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор намойиш этгани қайд этилгани” баён қилинади.

Шавкат Мирзиё ўз табригида томонларнинг яқин мулоқоти, сиёсий иродаси ҳамда амалий ҳамкорликни тубдан кенгайтиришга бирдек интилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлагани алоҳида таъкидланган.