19 March 2018
21:23 - Ўзбекистонда олтин-валюта заҳираси 315 миллионга озайди, ғариб аҳволдамиз

Шу йилнинг икки ойида мамлакатнинг соф олтин-валюта заҳираси 26 900 000 АҚШ долларини ташкил қилиб, 315 миллион долларга озганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий Банки маълум қилди.

Банк маълумотларига кўра, шу йилнинг 1 март ҳолатига кўра, ялпи (!) олтин-валюта заҳираси 28 миллирад 300 миллион долларга етган, ундан 14 миллиард 700 миллион доллари валюта активлари ва 13 миллиард 600 миллион доллари монетар олтиндир. Бир ой ичида валюта активлари 60 миллион долларга, монетар олтин 377 миллион долларга озайган.

Ўтган йилнинг майида Халқаро Валюта Жамғармаси - Ўзбекистонни олтин-валюта заҳираси кўп бўлган юз давлат рўйхатида 54-ўринга қўйган эди. Минтақа давлатлари орасида мазкур рейтингда Ўзбекистондан олдинги 50-ўринда 29 миллиард 700 миллион доллар кўрсаткичга эга Қозоғистон, Ўзбекистондан кейинги 58 -ўринда 23 миллиард долларлик кўрсаткич билан Туркманистон жой олган.

Бу икки мамлакатнинг аҳолиси Ўзбекистондан 2 ва 6 баравар камлигини ҳисобга олсак, олтин-валюта заҳираси бўйича ҳатто Марказиё Осиёда ҳам ғариб аҳволдамиз.