13 February 2018
19:17 - Шавкат Мирзиё бир тожик ўғрини иккинчисига алмаштирди: Божхона қўмитаси раиси ишдан олинди, ўрнига Бош Прокурори ўринбосари ўтқазилди

Бугун Бош Вазир Абдулла Арип раислигида ўтказилган видеоселектор давомида Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси раиси¸ 54 яшар генерал-майор Муиджон Тоҳирий лавозимидан олинди. Унинг ўрнига Ўзбекистон Бош Прокурори ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган 42 яшар Муроджон Азим (расмда) тайинланди. Ўз-ўзидан маълумки, ишдан олиш ва тайинлашларни Шавкат Мизиё қилган, Абдулла Арип уларни эълон қилган, холос.

Дарвоқе, тожик аслли Муроджон Азимни Шавкат Мирзиё тахтга ўтириши биланоқ (2016 йил 14 сентябрда) Бухоро вилояти прокурори лавозимидан Ўзбекистон Бош Прокурор ўринбосари лавозимига ўтқазган, 2017 йил 6 июлда эса биринчи ўрибосарликка кўтарганди.

Тожик миллатига мансуб Тоҳирий бу лавозимидан аввал марҳум президент Ислом Каримнинг қўриқлаш хизмати бошлиғи, Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. Кузатувчиларнинг айтишича, асосан ўғрилик билан шуғулландиган юксак лавозимларда марҳум Ислом Каримнинг одамларидан Давлат Солиқ Қўмитаси раиси Ботир Парпигина қолди. У ҳам генерал. Шавкат Мирзиё унинг устидан ҳам текширув бошлатган. Демак, яқинда уни ҳам алмаштиради.

Ислом Каримнинг ўғрилари ўрнига Шавкат Мирзиёнинг ўғрилари ўтириши билан ҳеч нарса ўзгармайди. Адабий тилда порахўрлик ва коррупция дейиладиган оммавий ўғриликларни кескин камайтиришнинг ягона йўли – Ўзбекистонни демократиялаштиришдир. Аммо, Шавкат Мирзиёни демократия эмас, ўз кадрларини жойлаштириш қизиқтиради.