13 February 2018
01:16 - Сенсация: Михаил Саакашвилини Польшага зўрлаб чиқариб юбордилар
Украина ахборот воситалари кеча Гуржистоннинг собиқ президенти, Одеcса вилоятининг собиқ губернатори Мbихаил Саккашвилини куч билан Польшага украинларнинг самолётидан чиқариб юборлганини хабар қилдилар. Саккашвилининг ўзи Киевда ресторанда ўтирган пайтида ушлангани, ўзини зўраб автомобилга ўтқазганлари, кейин яна зўрлаб самолет билан Польшага олиб келганларини хабар қилди.

Польша расмийлари Саакашвилининг турмуш ўртоғи ЕИга кирувчи давлатлардан биттасининг фуқароси бўлгани сабабли, Польша уни қабул қилишга мажбур бўлганини билдирдилар. Хабарларда мужмалликлар кўп, ҳатто Саакашвили Украина ватандошлигидан чиқарилдими, деган савога ҳам жавоб йўқ.

Нима бўлганда ҳам, Украина давлати жаҳон ҳамжамияти тарафидан ижобийй қабул қилинамайдиган қарори билан ҳаммани ҳайрон қилдирди. Саакашвили энди нима қилишини ҳам тахмин қилиш қийин.