13 February 2018
20:08 - Май ойида Ўзбекистонга Жанубий Корея президенти келади
Шу йилнинг май ойида давлат ташрифи билан мамлакатимизга Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин бошчилигидаги мазкур давлат делегацияси келади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаëтган Ўзбекистон-Корея бизнес форумида айтилди. Маълумотга кўра, ташриф пайтида Ўзбекистонда Корея Республикаси Маданият ва Санъат Уйи очилади ва унинг очилиш маросимида икки давлат раҳбари иштирок этади.

Айни форумда айтилишича¸ ўтган йили икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик кўлами кенгайиб¸ ўзаро савдо айланмаси 1.2 миллиард долларни ташкил этган. Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари Суҳроб Холмуроднинг айтишича¸ ҳозирга келиб мамлакатда Корея ширкатларининг 70 дан ошиқ ваколатхонаси ишламоқда ва Корея сармояси киритилган 440 корхона фаолият юрғизмоқда.