12 February 2018
07:26 - Бечора Шавкат Мирзиё: Юртимиздаги тожиклар режими ўзига душман деб ҳисоблайдиган “Ҳаракат” Агентлигининг сайтига қўйган тўсиғи 4,5 соат ишламай қолди
Кеча Тошкент вақти билан соат 15 да Ўзбекистон ичида кўпчилик хорижий ва мухолиф нашрларга, биринчи навбатда, “Ҳаракат” Агентлигига қўйилган тўсиқлар олиб қўйилгандек бўлди. Йиллардан бери Ўзбекистонда очилмайдиган қилиб қўйилган барча интернет нашрлар тўлиқ очилишга бошлади. Табиий, уларнинг ичдаги энг муҳими, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ўзининг асосий душмани деб ҳисоблайдиган “Ҳаракат” Мустақил Ахборот Агентлигининг Интернетдаги сайти – harakat.net - эди.

Аммо соат 19.30 га келиб, яна тўсиқлар пайдо бўлди. 4,5 соат оралиғида "Ўзбектелеком" ширкатига оид провайдерлардан фойдаланувчи абонентлар барча сайтларни тўлиқ прокси серверларсиз очиб ўқишганини айтишди. Бу борада суритширувлар ўтказган мухбирларимизга кўра, тўсиқларнинг олиб ташлангани ижтимоий тармоқларда ҳақиқий ажиотаж ясади.

Афсуски, ижтимоий тармоқларда яшайдиганлар эрта хурсанд бўлишган экан, оқшомда ҳамма нарса "жойига тушди", тожиклар режимига ёқмайдиган Интернет нашрлар яна Ўзбекистонда очилмайдиган қилиб қўйилди. Айни замонда, бу тожиклар режимининг аҳмоқлигига ҳам ҳайрон қолиш керак. Чунки, бу режим “Ҳаракат”нинг асосий сайтига тўсиқ қўёлган бўлса ҳам, уни Фейсбукдаги саҳифасига тўсиқ қўёлмайди. Чунки, қўйса, аввалмбор, ўзининг шармандаси чиқади.

Ҳеч шубҳа йўқки, Лубянканинг топшириғи ва ёрдами билан Ислом Карим тарафидан Ўзбекистонда яратилган ва чириб бораётган тожиклар режимини Шавкат Мирзиё тузатолмаяпти. Тузатолмайди ҳам. Бир ҳовуч тожиклар ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИ умрбод қулликда ушлаб турамиз деб ўйлаётган бўлсалар, янглишадилар. “Ҳаракат” ўзбек миллатининг кўзини очишга бошлади. Ўзбеклар майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан нимага бу аҳволга солинганлари ҳақида савол берадиган ва жавоб талаб қиладиган кунлар яқинлашмоқда.