02 February 2018
21:20 - Ҳаромий Ислом Каримнинг Фуҳуша-2 лақабли қизи Лола ЮНЕСКОдаги элчилик лавозимидан улоқтирилди

Ўтган галги хабарларимизда марҳум Ислом Каримнинг кичик қизи Фуҳуша-2 (Лола Карим) ЮНЕСКОдаги элчилик лавозимидан кетаётгани, сўнгги кунларда АҚШда яшаётгани хусусида ёзгандик. У бугун, 2 феварль ўзининг ЮНЕСКОдаги элчи сифатидаги сўнгги куни экани ҳақида Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

“Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги Доимий ваколатхонаси 2008-2017 йиллардаги фаолияти мобайнида Наврўз халқ байрами, Катта ашула, ўзбек палови анъаналари, Бойсун маданий мероси, Шашмақом ва Аския ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди”, дебди Фуҳуша-2.

У бу лавозимдан кетаётганига қарамай Ўзбекистонда “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси ўз ишини, жумладан, юрак хасталиклари билан оғриган ўзбекистонлик болаларни француз шифокорлари томонидан даволаниши бўйича дастурларни амалга оширишни давом эттириш мақсадида эканини ҳам билдирган.

Ҳозирча очиқда бўлган Фуҳуша-2 куни келиб опасининг ҳолига тушишига шубҳа йўқ. У айни пайтда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси раҳбаридир. Шунингдек, “Sen Yolg’iz Emassan” республика жамоатчилик жамғармасининг васийлар кенгаши раиси, Осиё Гимнастика Иттифоқининг фахрий президентидир.