29 January 2018
20:22 - Собиқ миршаббоши Адҳам Аҳмадбой ҳибсга олинди, ҳамма нарса Сталиннинг ўлимидан кейиндака бўлади
Маълум бўлишича, Ўзбекистон собиқ ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбой жума куни, яъни 26 январда Тошкентнинг Бешёғоч даҳасидаги ўз уйидан ҳибсга олинган. Президент Гвардияси, Ички Ишлар Вазирлиги ва Бош Прокуратура ходимларидан тузилган қўшма оператив гуруҳ томонидан уюштирилган бу ҳодиса ҳақида Ички Ишлар Вазирлиги мулозими “Озодлик” радиосига билдирибди.

Мулозимга кўра, 52 яшар собиқ вазир шахсан мамлакат Бош Прокурорининг буйруғи билан Бешёғоч яқинидаги квартирасидан қўлига кишан солиниб, Ички Ишлар Вазирлиги ертўласига олиб кетилган.

Эслатиш жоиз, 2017 йилнинг 22 декабрдаги Ўзбекистон ҳукумати ва парламентининг қўшма мажлисида илк йиллик ҳисоботи билан чиққан президент Шавкат Мирзиё Адҳам Аҳмадбойни сотқинликда айблаганди. Уни генераллик рутбасидан маҳрум қилганди. Ўшанда Шавкат Мирзиё Олий Суд раиси ва Бош Прокурорга қарата чала-чатти гаплар гапирган эди: “Аҳмадбоевнинг ҳамма генералларини қайтиб олиб¸ қаерда юрипти биласан. Министр МВД! Сотқинлиги учун. Хиëнатчилиги учун! МВДни министри бунақа хиëнатчи бўлиб¸ бир-иккита тўдага қўшилгани учун ман уни виждоним қабул қилмади¸ Ўзбекистонни Ички Ишлар Вазири бўлиб туриб¸ погонни¸ иккита генералиниям тортиб олдим. Генерал-лейтенант эмиш!”

“Ҳаракат” қўлга киритган маълумотларга кўра, генерал Аҳмадбойнинг президент қўнғироқларини доимий равишда эшитиши, бошқа мамлакат махсус хизматларига буларни бериши аниқланганмиш. Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёнинг хатти-ҳаракатларини кузатиш учун махфий тўда тузгани маълум бўлган эмиш.

Бўлаётган воқеалар Сталин ўлгандан кейин Берия атрофида бўлган воқеаларни эслатмоқда. Давоми ҳам ўшанақа бўлиши муқаррар. Ислом Каримнинг ҳоки Самарқанддаги мақбарадан отилади, Шавкат Мирзиё қочиб улгурмаса умрбод уй қамоғида ўтиради.