29 January 2018
19:37 - Долларнинг қиймати бироз ошди, аммо евроники 10 000 сўмлик довондан сакради
Бугун Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, АҚШ долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,84 сўмга ошди ва 8175,77 сўмни ташкил қилди. Евро курси эса 167,36 сўмга қимматлашиб, 10 146,13 сўмга етган. 1 Россия рубли 1,16 сўмга қимматлаб, 145,24 сўмни ташкил этди.

Қора бозорда эса турғунлик. АҚШ доллари 8150 сўмдан, Евро эса 10 000 сўмдан харид қилинмоқда. Кўриниб турибдики, расмий курс қора бозордагидан ошди. Демак, қора бозор йўқ бўлмайди. Чунки, қора бозордагилар яқин орада Шакват Мирзиёнинг валютани конвертация қилиш сиёсати, иқтисодиёт ғариблиги туфайли, барбод бўлишини аввалдан билишади. Шавкат Мирзиёнинг тақимидагилар бунақа нарсаларни қачон тушунишади?.