29 January 2018
21:41 - KFC тармоғи Ўзбекистонга кириб келмоқда

KFC умумий овқатланиш халқаро тармоғи ресторанлари Ўзбекистонда ҳам очилиши аниқ бўлиб қолди. KFC бренидини Марказий Осиёда ривожлантириш билан шуғулланувчи Yum! Brands ширкатининг Россиядаги ваколатхонаси бу ҳақда маълум қилди. Ширкат Ўзбекистонда иш ўринларига танлов ҳам эълон қилган.

KFC асосан товуқдан тез тотим таомлари ишлаб чиқарувчи халқаро тармоқ бўлиб, унинг бош қароргоҳи АҚШнинг Кентукки штатидагиЛуисвилл шаҳрида жойлашган. KFC McDonald's ширкатидан сўнг дунёда энг кўп савдо айланмасига эга умумий овқатланиш тармоғи ҳисобланади.

KFC - Kentucky Fried Chicken сўзларининг қисқартмаси бўлиб, таржимаси - Кентaкки Қовурилган Товуқ. Руслар Кентукки дейдиган Кентакки эса, АҚШнинг шарқий қисмидаги штатлардан биридир.