29 January 2018
18:30 - Ўзбекистон хориж дипломларини ностирикация қилишни соддалаштирди
Ўзбекистонда хорижий дипломларни нострификация қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича онлайн-сервис ишга туширилди. Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилмоқда.

Маълумотларга кўра, ариза берувчилар хорижий давлатларда берилган, таълим тўғрисидаги ҳужжатлар нострификацияси учун онлайн-мурожаатни расмийлаштиришлари мумкин. Шундан сўнг мурожаат этувчилар суҳбат ёки имтиҳонда иштирок этади ва уни оқласа, дипломи нострификация қилинган ҳисобланади.