28 January 2018
22:17 - Ислом дини ўлим йўлида: Кеча Толибон Қобулда теракт уюштириб, 95 кишини ўлдирди
Кеча Қобулнинг дипломатик муассасалар кўп бўлган қисмида, бир полиция назорат пункти олдида Толибон террористлари тез ёрдам автомбили ичига тўлатилган бомбаларни портладилар. Полиция пунктида ва унинг яқинларида 95 киши ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ одам ярадор бўлди.

Қаранг, Толибон учун кимни ўлдиришнинг ҳам фарқи йўқ. Ахир ўша атрофдан ўтаётганларнинг мутлақо кўпчилиги бегуноҳ одамларку. Балки, ўзини-ўзи портлатган террорист ёки террористлар бу иш билан жаннатга тушишларига ишонганлари каби, бегуноҳ одамлар ҳам баҳона билан тезроқ жаннатга бориб олишларига ишонган бўлишлари мумкин.

Хабарнинг бошқа тафсилотлари билан қизиқмадик, аммо тахмин қилиш мумкинки, тез ёрдам автомобили ҳайдовчисининг ўзи террорист бўлган ёки террористлар бу автомобилни қўлга олиб ва полиция ҳам унга эътибор бермаслигидан фойдаланиб, полиция пункти олдига келишган ва ўзлари билан тез ёрдам автомобилини портлатишган бўлсалар керак.

Бу хабарга қўйилган кинояли сарлавҳада, киноядан ташқари ҳақиқат ҳам бор. Ислом терроризми оддий воқеага айланиб бормоқда. Автоҳалокатларга кўникганимиз каби исломий терактларга ҳам кўникишимиз керакми? Ҳозир бутун дунё жамоатчилиги шундай кўникиш фикрига келганга ўхшайди. Бу фикрга кўра, террористларни изоляция ва йўқ қилиш учун ҳамма керакли тадбирлар олинади, аммо баъзилари у ер - бу ерда терактлар ўтказаверишади.

Бу мутлақо хато фикр. Ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг 8 асрда қилинган хато тафсиридан келиб чиқувчи хато, аммо ҳозир тан олинган хато тушунчалардадир. Шундай экан, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийли/секуляризм принципини тан олишига эришиш лозим. Ана ўшанда ислом терроризми ўз-ўзидан битади. Акс ҳолда Ислом дини ўлади.