29 January 2018
22:44 - Шавкат Мирзиё Қашқадарёга сафар қилди, давлат ва миллатга нисбатан жиноят деса бўладиган ишларини ҳам текширди

Кеча Қашқадарёга келган Президент Шавкат вилоятнинг ҳамма жойларини бориб кўрмоқда. У сафар чоғида аввал Шаҳрисабзга борди, у ерда болалар боғчасини кўриб хурсанд бўлди. Боғчага машина совға қилди. Сўнг Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродромига келди, бу ердаги ҳарбийларнингн оилалари билан дардлашди. Қаршидаги Насафий зиёратгоҳига келди, дуои-фотиҳа қилди. Сўнг Чироқчига бориб, вилоят фаоллари билан мажлис ўтказди. Айримларни мақтади, айримларни танқид остига олди.

У Қарши тумани “Қоратепа” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Файзобод қишлоғида жойлашган “LT Textile International” хорижий корхонасида ҳам бўлди (расмда). Бу корхона тўла хитойликларники экан, демак, ишчиларга бериладиган маош ва давлат оладиган солиқдан ташқари ҳамма фойда Хитойга кетади. Бу факт - Ўзбекистонда маҳаллий инвесторлар пайдо қилдирмаслик ҳаракатида бўлган Шавкат Мирзиёнинг давлат ва миллатга нисбатан жиноят деса бўладиган ишларининг натижаларидан биридир.

Ҳа, дарвоқе, унинг вилоятга ташрифидан мақсад ҳаромий Ислом Каримнинг Қаршида очиладиган ҳайкалини кўздан кечириш экан. Аммо, бу ҳақда ҳали ҳеч қандай хабар тарқатилмади.

Шунингдек, эртага у Самарқандга келиб, маънавий отаси Ислом Каримнинг 80 йиллик юбилейи тантаналарида иштирок этади. Аслида, бу ҳам жиноят деб ҳисобласа бўладиган тадбирлардан биридир. Юқоридан келган ҳар қандай буйруқни бажаришга ўргатилган ўзбеклар эса, бу ҳаромийнинг юбилейини тантана қилишни бугундан бошлаб юборганлар: қатор ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлари ва жамоатчилик жойларида Ислом Каримни мадҳ этувчи тадбирлар авжида, дейди мухбиримиз.