28 January 2018
20:29 - Адлия Вазири Русланбек Давлетовга савол: Вазирлик қачон халққа хизмат қилишга бошлайди?
Ҳар қандай давлатдаги ҳукумат ва унинг тизимидаги идоралар халқ учун учун хизмат қиладилар. Халққа хизмат қилиш – уларни нг вазифаси.

Ўзбекистон Адлия Вазири Русланбек Давлетов адлия идораларининг 2017 йилда амалга оширган ишлари сарҳисоби ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида бу ҳақда маълум қилди, дейилади ЎзАнинг бугун тарқатилган хабарида. Аммо, бу агентликнинг саводсиз журналисти Норгул Абдураимова бундай мажлис қачон бўлганини билдирмаган.

Аммо, хабардан кўриниб турибдики, мажлис расмиятчилик учунгина ўтказилган ва у ерда Адлия Вазирлигининг фаолиятига умуймий баҳо берилмаган, асосан бир хусусий масалага - нотариат соҳасидаги камчиликлар ва улар қандай тузатилаётганига бағишланган.

Бу соҳа ҳам муҳим, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, аммо Адлия Вазири бу йиғилишда ўртага баландпарвоз “Қачон халққа яқинлашамиз? Нима қилсак халқ бизга ишонади?” саволи қотгани ва саволга жавоб берманига нима дейсиз?

Агар Адлия Вазири Русланбек Давлетов ҳақиқий сиёсатчи, давлат арбоби бўлса эди, ўзи раҳбарлик қилаётган идоранинг фаолиятига авваламбор Ўзбекистон давлати ва халқнинг аҳволидан келиб чиқиб баҳо бериш кераклигини билган бўларди. Давлатимиз ва халқимизнинг ғариб ва аянчли аҳволи ҳақида кўплаб мақоллар ва китоблар ёзиш мумкин. Аммо, қисқа хабарда қисқа бўлишга мажбурмиз.

Ҳозир Ўзбекистон инсон эркинликлар, демак, демократия даражаси бўйича жаҳон давлатлари рўйхатидан охиридан 2-чи ўринда турибди. Яъни, Ўзбекистон – катта зиндон. Ўзбекистонда бирон марта ҳам ҳақиқий демократик сайловлар ўтказилмаган, парламент ва мавжуд партиялар президентнинг, яъни дииктаторнинг қўғирчоқларидир. Ҳақиқий мухолифат партиялари ҳеч қачон тан олинмаган. Хўш, бу зиндон аҳолисининг моддий аҳволи қандай? Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган мамлакатлардан 30-40 марта орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 6-8 баравар орқадамиз. Аҳолининг ўртача ойлиги билан ҳам айнан шунча орқадамиз. Яъни, Ўзбекистонимиз зиндонгина эмас, оч-ялангғочлар зиндонидир.

Моддий аҳволимиз ғариб ва аянчли эканининг асосий сабаби – бизда демократия йўқлиги, ҳақиқий парламент йўқлиги, мухолифатга йўл берилмаётгани, иқтисодиётда ҳали СССРдан қолган маъмурий-буйруқбозлик усуллари ҳукмрон эканлиги, унча муҳим бўлмаган майда тадбиркорликкагина рухсат берилганини ҳисобга олмасак, бозор иқтисодиётига тўла ўтилмаганидир.

Ўзбекистон Адлия Вазирлиги халққа хизмат қилмаслиги, халқнинг душмани эканлигини 1991 йил ноябрь ойидаёқ кўрсатиб бўлган. Ўшанда “Бирлик” Партияси деабрь ойига режалаштирилган президент сайловларида қанташиш учун Адлия Вазирлигига рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларини топширди. Вазирлик “Бирлик Халқ Ҳаракати ва “Бирлик” Партиясинингн номи бир хил деб, уни рўйхатга олмади. У вазирликдаги аҳмоқлар бу икки ташкилотнинг номида умумий сўзгина борлигини, аммо уларнинг номи бир эмаслини кўриб туриб, Ислом Каримнинг буйруғи билан шундай қилдилар. Бу ҳаромий вазирликга кўра, “Шарқ тараналари” анжумани билан “Шарқ юлдузи” журналининг номи ҳам бир хил бўлса керак, чунки, иккала номда бир умумий сўз бор.

2003-2005 йиллри “Бирлик” Партияси яна рўйхатдан ўтиш учун ҳаракат қилди, аммо яна Ислом Каримнинг буйруғи билан уни рўйхатдан ўтказмадилар. Аммо, рад жавоби ҳам бермадилар. Қонунларга кўра, вазирлик “Бирлик”ни ёки рўйхатга олиши, ёки рад жавоби бериши керак эди. Яъни, Адлия Вазирлиги, адолатга, қонунларга тупирди. 2017 йил январь ойида Адлия Вазирлиги партия номидан хат юборлди, аммо вазирлик жавоб ҳам бергани йўқ. Чунки, вазирлик халққа тупирган.

Демак, Адлия Вазири Русланбек Давлетовнинг “халққа хизмат қилиш” сўзлари навбатдаги масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Шундай экан, ўзбек халқи ҳозирги ғариб аҳволдан чиқишни ўйласа, майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёни ҳам, бутун ҳукуматни, жумладан, Адлия Вазирлигини ҳам халққа хизмат қилишга чақиришдан, халққа хизмат қилишни талаб қилишдан бошқа йўли йўқ.