27 January 2018
10:23 - Ўзбекнинг аҳмоғи Германияда ҳам аҳмоқ: Иштихонлик Анвар Шерматов исмли биттаси Ўзбекистондек тинч, осуда, жаннатмонанд юрт бергани учун Яратганга шукроналар айтибди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборат воситаларидан бири бўлган ЎзА, бошқа иш қуриб қолгандек, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган, Берлин техника университетини битирган. 17 йилдан буён Германияда яшайдиган, оилали, икки нафар фарзанди бор Анвар Шерматов исмли тўҳамба билан суҳбат ўтказибди.

Аввалабмбо, билмаганлар учун билдириш керакки, ТЎҲАМБА сўзи ўзбек тилига “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан киритилган. ТЎҲАМБА - ҲЕЧ НАРСАГА ҚАТЪИЙ ЭЪТИҚОДИ БЎЛМАГАН, НАЗАРИ ПАСТ, ЗИҚНА, ЖАМИЯТ ВА МИЛЛАТ ОЛДИДА МАЪСУЛИЯТ СЕЗМАЙДИГАН, ДУНЁ ҚАРАШИ ЎТА ЧЕКЛАНГАН ОДАМДИР.

Қаранг, Берлин Техник Университетини битирган бу тўҳамба Суриядан қочиб келган оилаларнинг болалари учун Германия мактабларида очилган махсус синфларда дарс берар экан. Табиий, у суриялик бечора болаларга сонларни қўшиш, бир-биридан айириш ва кўпайтиришни ўргатса керак. Дарҳол савол туғилади - шунинг учун Берлин Техник Университетини битириш керакмиди? Табиий, бундай савол бериш аҳмоқона ЎзАнинг журналисти Воҳид Луқмоновнинг ҳаёлига ҳам келмаган.

Воҳид Луқмонов ўлимдан зўрға қочиб келган суриялик болаларнинг аянчли аҳволи ҳақида кўз ёшлари тўкиб бир нарсалар гапирар экан, кўпроқ 12 ёшли Иброҳим исмли йигитнинг ўзига айтиб берган гапллари устида йиғи-сиғи қилади.

Айни замонда, ўзи ва ўзининг қизи - ўзбек эканликлариидан, Ўзбекистон фарзанди эканликларидан фахрланишар экан, Ўзбекистондек тинч, осуда, жаннатмонанд юрт бергани учун Яратганга шукроналар айтишар экан.

Қизиқ, бу тўҳамба 2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни ТИРИКЛЙИН ёққанлари, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганлари, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб ва ҳали туғилмаган ЎЗБЕК чақалоқнинг бошини кесиб олиб, копток қилиб тепишганини, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдиришганини билмайдими? Ёки, уни фақат Ўзбекистонда гўёки тинчлик борлиги ва Сурияда қирғин бўлаётгани қизиқтирадими?

Қизиқ, у тўҳамба сони миллион атрофида бўлган ўзбеклар бир бурда нонга пул топиш учун ойлаб-йиллаб ўз фарзандарини кўролмасдан Россия ва бошқа мамлакатларда қуллардек ишлаётганлари, кўплаб ўзбеклар фожеали шаклда ҳалок бўлаётганлари, бор-йўғи бир неча кун аввал Россияга нолегал ишлашга кетаётган 52 нафар ўзбек Қозоғистонда автобусда ТИРИКЛАЙИН ЁНИБ ЎЛАНГАни ҳам билмайдими?

Қизиқ, у тўҳамбани Ўзбекистонимиз инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда тургани, яъни Ўзбекистон КАТТА ЗИНДОНлиги, бизда ўртача ойлик ҳатто Қозоғистондан 8-10 баравар кам бўлгани учун ўзбеклар юрт ташқарисига бориб ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолда, яъни қуллардек ишлаётганларини ҳам билмайдими?

Демак, Анвар Шерматовни тўҳамба дейиш ҳам хато. Хўш, унда уни нима деб атаймиз? Улуғ бобокалонимиз Алишер Навойи шундай деган:

Одам эрсанг, демагил одами,
Ониким йўқ, хақ ғамидан ғами.

Алишер Навоийга кўра, Анвар Шерматов одам эмас, ҳайвон. Табиий, ЎзАнинг мухбири Воҳид Луқмонов худди ўша тоифадан.

Расмда - Анвар Шерматов исмли бир нарса, яъни, тўҳамба ёки ҳайвон - суриялик Иброҳимнинг қўлини ушлаб турибди. У ҳам, ЎзАнинг мухбирлари ҳам, Қозоғистонда автобусда тириклйин ёнган ўзбекларнинг фарзандларидан ҳазар қилсалар керак. Бу тўҳамба Яратганга шукроналар айтадиган қизини ҳам тўҳамба қилиб тарбиялаётгани шубҳасиздир.