05 December 2017
21:18 - Кутилмаган даҳшатли хабар: Ўзбекистон режимининг зиндонида 21 йил ётган Мурод Жўра кеча оламдан ўтди
Кеча тушдан сўнг қўққисдан оламдан ўтган Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Мурод Жўра бугун Қашқадарёнинг Муборрак шаҳрида тупроққа берилди. Ҳаво ҳароратининг ўта пастлигига қарамай мухолифатчининг маъракасига кўплаб одамлар йиғилди. Оила аъзоларининг маълум қилишича, 65 яшни қаршилаган Мурод Жўра кеча тушлик қилиб ўтирган пайтда қўққисдан жони узилган.

Ислом Карим режимнинг ашшадий мухолифатчиси бўлган Мурод Жўра 1994 йилда ҳибсга олиниб ва режимнинг зинодонига ташланиб, 2015 йил 14 ноябрда, яъни 21 йилдан кейин озод қилинганди.

Соғлиғида катта муаммолар бўлган сафдошимиз Германияда даволанишни режалаштирганди. Минг афсуски, шу йилнинг 7 октябрида ҳукуматнинг чиқиш визасини олган ўзбекнинг буюк фарзандига шифохонага бориш ҳам насиб қилмади.

Мурод Жўрани Аллоҳ раҳматига олсин!

Расмда – Мурод Жўра зиндондан чиққан куни Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг раиси, айни замонда, “Бирлик” Партиясининг Бош котиби Васила Иноят билан.