12 November 2017
12:32 - Самарқандда номи улуғ, супраси қуруқ халқаро конференция ҳеч бир натижасиз ўз ишини тамомлади

10 ноябрь куни Самарқандда Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан ва БМТнинг шафелигида “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция ишини бошлаган эди, кеча ишини битирибди ҳам.

Ўзбекистоннингт қўғирчоқа ахборот воситалари уни улуғлаш билан оворалар. Аммо, у ерда биронта пичоққа илинадиган гап айтилгани хабарларда тилга олинмайди.

ЎзАга кўра, кеча конференция ўз ишини “Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш” ҳамда “Барқарор тараққиётга таҳдидларга қарши курашишда халқаро ҳамжамиятнинг Марказий Осиё мамлакатларига кўмаги” мавзуларига бағишланган шўъба мажлислари ҳолида давом эттирибди. Конференциядаги энг таниқли исмлар - Европа Иттифоқининг Ташқи Ишлар ва Хавфсизлик Сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини ва БМТ Бош Котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча ҳамда Туркия, Покистон, Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Шавкат Мирзиёнинг ташаббусини олқишлаб гапирган умумий шаклдаги гаплари ҳам хабарда келтирилган.

Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ шафелигида ташкил этилган халқаро анжуман ҳар томонлама фойдали мулоқотларга бой бўлганини таъкидлаб, унда йигирмадан ортиқ давлат, ўндан зиёд халқаро ташкилотлар вакиллари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари фаол иштирок этгани, икки кунлик анжуман давомида 70 дан ортиқ маъруза тингланганини айтганига қараганда, айнан у конференциянинг ёпилиш нутқини сўзлаган.

Халқаро конференция якуни бўйича коммюнике қабул қилингани айтилсада, унда нималар борлиги мутлақо тилга олинмайди, аммо конференция қатнашчилари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор масканларни томоша қилганлари айтиб ўтилади. Ваҳолангки, бу еда “Ҳаракат” Агентлигини кечаги хабаридаги “Ҳеч шубҳа йўқки, бу конференцияга келганларнинг асосий мақсади, вақтдан фойдаланиб, Самарқанд ва Бухорони кўриб кетишдир” сўзлари хато бўлиб чиққанини, қатнашчилар Самарқандни тамоша қилиш билан чекланганларини айтиш керак эди.

Бу конференция бўйича тарқатилган ҳамма хабарларда у БМТнинг шафелигида ўтказилгани урғуланади, аммо шафелик нимадан иборат бўлгани айтилмайди. Тахмин қилиш мумкинки, БМТ бу тадбирни молиявий таъминлаган. Тўғри қилган, аҳолисининг ўртача ойлиги 50 доллар атрофида бўлган, профессор ва ҳатто сенаторлари қозоқ дворникалридан кам маош оладиган Ўзбекистонда бундай конференция ўтказиш учун қаердан ҳам пул топиларди?

Ҳа, дарвоқе, хабарларга биронта расм ҳам қўйилмаган.