11 November 2017
21:41 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Отнинг фарқини оти борлар билади, ёки Юсуф Жуманинг Саман оти
“Ҳаракат” хатқутисидан: Отнинг фарқини оти борлар билади, ёки Юсуф Жуманинг Саман оти

Исёнкор шоир, ёзувчи, файласуф, тилшунос Юсуф Жумага ҳасад билан ташланадиганлар сонсиздир. Лекин Юсуф Жума битта ва у албатта ўзининг кимлигини билади. Унинг кимлигини халқимиз ҳам билади. Юсуф Жуманинг "Тўмарис" асраини яқинда Исмат Хушев қайта эълон қилишни бошлади. Ўшанда мен уйладим Исмат Хушев мард эканку, ана яна Юсуф Жуманинг элимизга кимлигини - турклигини кўрсатиш йўлида ёзган энг буюк асарини қайта элон қилиб бошлади деб.

Лекин бундай эмас экан. Булар Юсуф Жуманинг бир кун Туркий халқларнинг шоҳ асарига айланади деб юрганимиз, ҳикматлару фалсафий қарашлар билан суғорилган "Тўмарис" асаридан хато топиб бошлабдилар. Ҳа нима эмиш, Юсуф Жума оқ отни саман деб ёзган эмиш. Саман от сариқ от бўлар эмиш. Ҳа одам билмаган нарсасини ёзиши шармандалик. Лекин Юсуф Жумадек шоир билмаган нарсасини ёзиши мумкин эмаслигини бу сўқирлар қайдан ҳам билсин?!

Билсалар бу қадар шармандагарчиликка борармидилар. Улар ҳар доим Юсуф Жумадан хатолар, имловий хатолар ёки бошқа нарсалар қидиришади. Юсуф Жума ёзган асарларининг бирортасини ҳам ўзи компютерга термайди. Бир икита ҳарф хатолари бўлса ҳам бу компютерга унинг асарларини кўчирувчининг хатосидир.

Хўш, бу сафар "саман" сўзининг маъносини Юсуф Жума билмаган экан, сизлар билибсиз-да?! Йўқ Сизлар ҳамма нарсани биламан деб ўйлаганларинг сингари буни ҳам билдим деб ўйлаяпсиз. Саман от қандай бўлишини Юсуф Жумадан сўрасанглар Сизларга албаттта кўрсатарди. Ёки Юсуф Жумани душман деб билсанглар, бемалол, тортинмай мендан сўранглар, мен сизларга Саман отни кўрсатаман. Бир умр эсингиздан чиқмайди. Қадимда шоҳларда бичилган қуллар бўлган. Улар шоҳнинг эркатойи бўлиб саройда хизмат қилганлар. Бичилган қуллар ҳатто саман отни ҳам билишмаган.

Саман отлар деб турклар ўзларининг чопқир отларига айтганлар.

Саман сўзи ҳақида Алишер Навоий бобомизнинг изоҳли луғатига қарасангизлар албатта кўрасизлар:

* * * * *

Саман - Ёсмин сўзининг қисқаргани: оқ, сариғ рангли хуш ис гул. (Ҳозирги қўлланиши Суман)
Саманд - Тезюрар ва чиройли от, саман от.

Алишер Навоий асарлари Изоҳли луғати 543 бет.

* * * * *

Кейин яна Алишер Навоий асарлари изоҳли луғатида саман от ва чаман от ҳақида ҳам батафсил тушунтириш берилган. Буни сиз "адабиётшунос", "журналист", "шоиру ёзувчи"лар ўқиб чиқсангизлар ёмон бўлмасди.

Ҳатто саман гул ҳам оқ ва қизил рангда бўлар экан. Юсуф Жума эса оқ отни саман от деб атаган. Бу чиройли, оқ рангли, чопқир от деганидир. Нима ҳам дердик. Ахир бу чала саводларнинг энг "буюк" устозлари Абдулла Ориф бўлса, нима ёзганини билмай ўтиб кетди. Амир Темурни улуғлаб ёздим деб ўйлаган асарида Ҳазрат Темур бобомизни қўшмачига чиқариб қўйган. Нима ҳам дердик. Озгина саводи ва онги бўлганда бундай қилмаган бўларди. Саводсизнинг саводсиз шогирдларидан нимани ҳам кутса бўларди.

Юсуф Жума буюк мақсадлар билан яшайди ва шу мақсадларга халқни етказиш, парчаланиб ғанимлар оёқ остида топталаётган Туркистонимизни тиклаш учун қўлидан келган барча ишни қиляпти. Элнинг онгини Туркистон ғояси билан суғормай туриб ҳеч қачон биз арабу пирсиёнлар ва ўрисларга бўлган руҳий ва жисмоний қулликдан (руҳга сингдирилган арабпарастлик, пирсиёнпарастлик ва ўриспарастлик) қутула олмаймиз. Юсуф Жума айнан шуни англаб ишни халқнинг онгидан бошламоқда. Унга ҳасад этиш эса фақат ўзларингизни қийнайди. Юсуф Жуманинг бир пайтлар ёзган тўртлигини мисол келтираман ва гапимни тамомлайман:

Сенга жазо эди - чексиз ҳасадинг,
Юз йиллаб ёнсайди ичинг - сийратинг.
Афсус, ўтдинг ғаним, ўлиб қутулдинг
Тугамасдан бурун жазо муддатинг.

Дониёр Сафаров