09 November 2017
11:25 - Cенсация: Эрдўған Туркия ўз автомобилини яратишини ва фазога чиқишини истамоқда, мамлакатни ким исломлаштиради?
“Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери ҳозир Туркияда ҳокимятда бўлган бўлган Президент Ражаб Эрдўған ва унинг исломчи-фанатик Адолат ва Тараққиёт Партиясининг асосий мақсади мамлактни исломлаштириш эканлиги, мамлакатни исломлаштириш эса ўрта асрлага кетиш бўлиб, бу йўл Туркиянинг парчаланиб кетишига йўл очишини, Турк Дунёси тушунчаси энг камида ҳозирги авлод учун маъносини йўқотишини урғулаб келмоқда. Бунинг олдини олиш учун Турк Дунёси давлатларининг раҳбарлари Эрдўғонга таъсир кўрсатиб, уни бу йўлдан қайтаришга ҳаракат қилишлари кераклигини, Турк Дунёсидаги демократ кучлар Туркияда ислом фанатикларига қарши турган отатуркчиларни қўллаб-қувватлашлари кераклигини ҳам айтиб келмоқдамиз.

Кечагина сайтимизда эълон қилинган “Туркиянинг сиёсий саҳнасида катта ўзгаришлар бўлиши, мамлакатни исломлаштириш тўхтатилиши мумкин” сарлавҳали хабаримизда Туркияда ўтказилган сўровномалардан бирининг натижаларига асосланиб, ислом фанатикларини қўллаб-қувватловчилар камайиш тенденцияси кўринаётганга ўхшаётганини мамнуният билан билдирган эдик.

Шу кунларда Туркияда тарқатилаётган бошқа баъзи хабарлардан ҳам мамлакатни исломлаштириш ғояси объектив равишда ўлимга маҳкумлигини кўрабилиш муҳимдир. Биз қуйидаги иккита хабарни кўзда тутмоқдамиз.

Биринчиси. Ражаб Эрдўған шу кунларда Туркия ҳалигача ўз автомобилини яратмаганини танқид қилиб, 2019 йилда шундай автомобилни ишлаб чиқаришни бошлаш ҳақида буйруқ берди. Ғарб двигатель билан ишлайдиган аравалар чиқаришга бошлаганига 2 аср бўлгани, сўнги бир асрда дунё автомобиллар билан тўлатиб ташланганини ҳисобга олсак, ҳозир Туркия ўз автомобилини яратиши ҳеч гап эмас. Аммо, бунидай иш мавжуд автомобилардан нусҳа олишдан бошқа нарса бўлмайди.

Иккинчиси. Кеча Ражаб Эрдўған ўзининг Анқарадаги президентлик саройида фазовий ракеталар ва кемалар яратиш билан шуғулланадиган АҚШнинг машҳур хусусий Space X компаниясининг яратувчиси ва раҳбари, тадбиркор Илон Маск билан учрашди. Туркиянинг Саноат ва Технолиялар Вазир Фарук Ўзли ҳамда ва Транспорт, Денгизчилик ва Алоқа Вазири Аҳмат Арслон ҳам иштирок этган бу учрашув ҳақида, учрашв бўлганидан ташқари, ҳеч қандай хабар берилмади. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, Ражаб Эрдўған бу соҳада ҳам Туркияда янги ишлар бошлаш ниятида.

Маълумки, минг йилдан ошиқ даврда айнан Ислом дини илм-фан ва технологияларнинг ривожланишига ҳеч қандай бўл бермаган. Бунинг энг ёрқин мисоли – Мирзо Улуғбекни айнан Ислом уламолари ўз ўғлига ўлдиртирганлари ва у яратган расадхонани буздириб ташлаш билан ҳам чекланмасдан, унинг борлигини ҳам унуттирганларидир.

Сўнги асрда ўзини аввал нурчилар, энди фатхулла-гуленчлар деб айтаётган оқимнинг лидерлари илм-фан ва технолияларни ривожлантириш, Ғарбг, яъни кофирлар яратган нарсаларни ҳаромий деб ҳисобламасдан, улардан фойдаланиш кераклигини гапирбошладилар. Уларнинг асл мақсади – илм-фан ва замонавий технология ютуқлари ёрдамида Ғарбни йўқ қилиш ва Халифалик яратиш.

Ҳозир Фатхулла Гуленнинг бош душмани бўлса ҳам, аслида унинг ўқувчиси бўлган Ражаб Эдўған фатхулла-гуленчилар йўлидан кетаётгани табиийдир.

Ҳамма гап шундаки, илм-фан ва техогологиялани ривожлантириш йўлидан кетиб ўрта асрларнинг Халифалигига етиб бориб бўлмайди. Чунки, илм-фан ва технологияларнинг ривожланиши маълум нуқтага чиққач, орқага қайтиб бўлмайдиган ҳолга келинади ва Ислом дини дунёвий/секуляризм принципини қабул қилишга мажбур бўлади. Демак, бундай нарсаларни тушунмайдиган ислом фанатиклари ҳозир ўзлари истамаган ҳолда илм-фан ва технологияларни ривожлантириш билан машғул бўлсалар, давлатни исломлаштириш билан шуғулланишга вақтлари қолмайди.