09 November 2017
17:14 - Қирғизистон Евросиё интеграциси доирасидаги Қозоғистон билан шартномани бекор қилди, ўзбекларнинг қирғини ҳақидаги ҳисоботни қачон тан олади?

Бугун Қирғизистон праламенти Евросиё Иқтисодий Иттифоқи доираси Қозоғистоннинг Қирғизистонга 100 млн доллар ёрдам бериши ҳақидаги шартномани бекор қилди. Жогорку Кенеш деб аталадиган парламентнинг120 аъзоси бор. Бугунги мажлисда 106 нафар депутут қатнашган, улардан 105 нафари шартномани бекор қилиш учун овоз берган.

Шартнома қозоқларнинг қирғизларга ёрдами ҳақида экан, уни қирғизлар бекор қилиши кулгиликдек кўринади, аммо хабарларда айтилишича, Қозоғистон бу шартнома доирасида ваъда қилинган ёрдамни бермагани бугунги қарор учун рўкач қилиб кўрсатилган.

Аслида, дейди мухбиримиз, қирғизларнинг бу шартномани бекор қилишлари орқасида бошқа нарсалар бор. Улардан асосийси – яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловларида жорийдаги Президент Алмазбек Атамбаев олдинга сурётган номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби Омурбек Бабанов Остонада Қирғизистон президени тарафидан қабул қилингани ва шу билан Нурсултон Назарбой Омурбек Бабановни қўллаб-қувватлашини намойишкорона эълон қилгани бўлди. Алмазбек Атамбаев алам ичида Қозоғистон ва Нурсултон Назабойга ўша заҳоти тошлар отгани ҳам маълум.

Сайловлар айнан Сооронбай Жээнбековнинг, тўғрироғи, Алмазбек Атамбаевнинг ғалабаси билан битди. Тахт ҳали янги президентга топширилгани йўқ. Бечора Алмаз Атамбаев алам олишни давом эттириб, парламентнинг бугунги қарорини чиқартирганига ҳеч шубҳа йўқ. Нима ҳам дердик, бечора Қирғизистон ва бечора Қозоғистон деймиз.

Аммо, Қирғизистон парламенти қирғиз фашистлари ўзбекларни2010 йилда қирғин қилганини тасдиқловчи Мустақил Халқаро Комиссиянинг ҳисоботини рад этиш қарорини ҳам бекор қилиши кераклигини ҳам урғулаймиз. Қирғизлар ўз ичларидан чиққан фашизмни жазоламаслар, Марказий Осиёда тинчлик бўлмайди, ўзбек-қирғиз алоқалари ҳеч қачон яхши бўлолмайди, ўзбекнинг шоири Юсуф Жуманинг қуйидаги сатрлари ҳеч қачон кун тартибидан тушмайди:

Кечир, қасос муқаррардир, хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.