26 October 2017
20:09 - Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев Ўзбекистонга келади
Россия Бош вазири Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Тошкентда МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашиш учун 2-3 ноябрь кунлари расмий сафар билан Тошкентда бўлади. У шу баҳонада Ўзбекистон ҳукумати билан ҳам учрашувлар ўтказармиш. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Медведов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арип билан музокаралар ўтказади, Шавкат Мирзиё томонидан қабул қилинади.

Музокаралар якунида ҳукуматлараро, маҳкамалараро ва корпоратив қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилаяпти.