26 October 2017
19:30 - Даҳшат: ИШИДга дунёнинг 33 мамлакатидан террористлар қўшилган, Ўзбекистон 1,5 минг террористи билан 6-чи ўринда

АҚШдаги мустақил Soufan Center номли ташкилот ўзини Халифалик деб эълон қилган ИШИДга 33 мамлакатдан террористлар келиб қўшилгани аниқланганини билдириб, қайси мамлакатдан қанча террорист келгани, қанчаси Туркия орқали ўтгани, қанчаси орқага қайтгани ва олинган маълумотларнинг ойи ва йилини кўрсатувчи жадвални эълон қилди.

Энг кўп террористлар келган мамлакатларнинг рўйхати шундай (мамлакатнинг номи ва у ердан келган террористлар сони кўрсатилан):

Россия - 3417
Саудия - 3244
Иордания - 3000
Тунис - 2926
Франция – 1910
Морокко – 1623
Ўзбекистон – 1500 дан кўпроқ
Туркия – 1500 (тахминан)

Биз учун қизиқ бўлган баъзи мамлакатлар қуйидагилар - Тожикистон - 1300, Германия - 950 дан кўпроқ, Озорбайжон - 900 дан кўпроқ, Қирғизистон 500 дан кўпроқ, Қозоғистон 500 дан кўпроқ, Туркманистон – 400 дан кўпроқ.

Собиқ СССР республикаларидан ҳаммаси бўлиб 8717, Марказий Осиёдан 5 мингдан кўпроқ, Европа Иттифоқи давлатларидан тахминан 5 минг террорист ИШИДга қўшилгани ҳам айтилади.

Баъзи мамлакатларга қанча террорист қайтиб кетгани ҳам айтилган. Масалан, Тожикистонга 147 террорист, Қирғизистонга 44 террорист қайтибди. Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон бўйича бундай рақамлар номаълум экан. Террористлар ичида ёш фарзандлари билан келган аёллар ҳам бор, масалан, Қозоғистон ва Қирғизистондан тахминан 200 дан фарзандли аёл келгани аниқланган.

Туркия расмийларига кўра, ИШИДга қўшилиши тахмин қилинаётган 146 мамлакатдан келган 56 минг 781 киши Туркиядан ўтгани аниқланганлиги ҳам айтиб ўтилади.

Soufan Center ташкилотининг 40 варақли ҳисоботида ислом терроризми атрофидаги масалалар муҳокама қилинган, ўз юртига қайтган террористлар нима қилиши, улар қандай хавфлар чиқариши мумкинлиги ҳақида тахминалар айтилган. У ерда ўзбеклар учун янилик бўлоладиган биронта нарса йўқ.

Аммо, унутмаслик керакки, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат 2015 йилнинг бошида ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида ислом терроризмининг марказлари келажакда Туркия ва Марказий Осиё бўлади деган эди. Туркия бўлиб бўлди, энди навбат Марказий Осиёгами? Агар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё потенциал ислом террористларини рағбалантирадиган ҳаракатлари ва гапларини тўхтатмаса, бу жараён тезлашади, холос.