26 October 2017
06:31 - Саудия қироллиги ҳам “Бирлик” лидери каби Исломда ислоҳотлар қилишнии ўйламоқда, аммо Халқаро Валюта Фонди раисасининг фикри бошқачароқ
Саудия Арабистонида ўтказилган 3 кунлик “Келажак Инвестициялар Ташаббуси” номли халқаро конференциянинг сўнги куни, яъни 23 октябрда нутқ сўзлаган бу мамлакатнинг ворис-шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ислом динини мўътадилликка қайтиши кераклигини гапиргани жаҳон ахборот воситалари тарафидан эълон қилинмоқда. Ҳамма агентликлар ворис-шаҳзодасининг конференцияда ва кейин инглизларнинг Guardian газетасига берган интервьюсида айтган гапларини келтирмоқдалар.

Қисқача қилиб айтсак, Муҳаммад ибн Салмон 1979 йилдаги Эрондаги исломий инқилобдан кейин бутун Ислом дунёсида, жумладан, Саудия Арабистонида ҳам, Эрон моделини олишга бошлаганлари, саудияликларга унга қарши қандай курашиш кераклигини билмаганлари, аммо ҳозир ундан қутилиш кераклигини гапирибди.

Ворис-шаҳзоданинг бу гаплари мутлақо асоссиз, дейди мухбиримиз. Судияда исломнинг экстремистик руҳдаги оқими, яъни ваҳобийлик 18-чи асрдан бери шаклланиб келмоқда. Саудия ўз касаллигини душмани бўлган Эронга ағдаришига ҳаракат қилиши мутлаво мантиқсиз. Аммо, муҳим бўлгани, нефтнинг нархи 2 баравар тушиб кетиши натижасида оғир иқтисодий аҳволда қолган саудияликлар глобал муаммолари ўз динларида эканлигини тушуниб борётганлдари яхши нарса.

Хўш, Саудия мўътадиллика ўтиш учун қанақа ислоҳотлар ўтказишни мўлжалламоқда? Айнан шу саволга ворис-шаҳзода жавоб бермаган. Таҳмин қилиш мумкинки, Саудияда яқинда аёлларга автомобиль ҳайдаш ҳаққи берилганга ўхшаган арзимаган янгиликлардан бошқа нарсани ўйлашмаётган бўлса керак. Тўғрироғи, бунданч уқарроқ нарсаларни тушунишмайди ҳам.

Аслида, Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат айтаётганидек, Ислом дунёси учун ҳозирги қолоқлик ва қашшоқликдан чиқиш ҳамда ислом терроризмини йўқ қилишнинг ягона йўли - Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Тўғрисини айтса, Ислом уламолари ва Ислом дунёсининг раҳбарлари бундай насаларни тушуниб етишлари учун юз йиллаб вақт керак.

Аммо, шу Саудиядаги конференцияда чиқиш қилган Жаҳон Валюта Фондининг директори Кристин Легарднинг Ислом дунёсни қўйиб туринг, бутун одамзоднинг ҳаёти хавф остидалиги ҳақида гапирган гапларидан кейин турли ислоҳотларнинг керак ёки керакмаслиги ҳақида ўйлаб қолиш керак бўлади. Кристин Легард, жумладан шундай дебди: “Экологик муаммоларни 50 йил ичида ҳал этолмасак, бизнинг келажагимиз қоронғи бўлади, ҳеч нарса қилолмасак, пишамиз, қизарамиз ва қовуриламиз”. Табиий, гап дунёда иссиқликнинг ортиши давом этаверса, одамзоднинг келаажаги йўқлиги ҳақида кетмоқда.

Шундай экан, Ислом динида Абдураҳим Пўлат айтгаётган фундаментал ислоотларнинг кераги ҳам йўқ. Балки, Ислом уламолари дунёнинг охири келаётганини аввалдан башорат қилиб, ёки Оллоҳдан яширинча ваҳий олиб, Ислом динини дунёнинг охиридан аввалроқ йўқ қилишни ва мусулмонларни турли балолардан қутқаришни ўйлашаётгандир?