29 June 2017
08:36 - "Ўзагроэкспорт" раҳбари ишдан олинди. Бечора Ўзбекистон!!

Ўтган куни ўтказилган экспорт масалаларига бағишланган видеоселектр йиғилишида президент Шавкат Мирзиё "Ўзагроэкспорт" директори Жамшид Холмуҳаммадни лавозимидан озод этди. Барча имкониятлар мавжуд бўлишига қарамасдан, айнан “Ўзагроэкспорт” директорининг айби билан экспорт режасини бажарилмагани сабаб у ишдан олинганлиги айтилмоқда.

"Ўзагроэкспорт" махсус ташқи савдо компанияси 2016 йилнинг апрелида марҳум Ислом Карим қарори билан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" таркибида тузилган бўлиб, унинг вазифаси - қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти билан шуғулланашдир.

Аслида, дейди мухбиримиз, бозор иқтисодига ўтказилган давлатда ҳар қандай маҳсулотларни, жумладан, қайта ишланган мева-сабзоват маҳсулотларини экспорт плани борлиги кулгилидир. Агар бундай маҳсулотларни экспорт қилишдан фойда келса, экспорт билан шуғулланадиган хусусий ширкатлар пайдо бўлади ва улар фойда олиш учун, керак бўлса, ҳамма қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари ташқарига чиқариб сотишади.

Шундай экан, бечора Шавкат Мирзиё 1 йилгина аввал ўз ҳукумати таркибида қандайдир "Ўзагроэкспорт" яратиб, энди унинг директорини қандайдир планни бажармагани учун ишдан олиш билан шуғулланиши кулгилидир. Нима ҳам бердик - бечора Ўзбекистон!!