28 June 2017
21:48 - Анвар қори: “Коммунал тўловлардан қарздорлар Ҳаж зиёратига бормаслиги керак”
Тошкент шаҳар имом-хатиби Анвар қори Турсун республика аҳлини сув, газ ва электрдан тежамкорлик билан фойдаланиш, электр ўғирламаслик, қарзларни эса вақтида тўлаб боришга даъват қилди. Podrobno.uz агентлигининг хабар қилишича, имом қарздорларнинг Ҳаж ибодати қабул қилинмаслигидан огоҳлантирган ва бундай қарздорлар Ҳаж зиёратига жўнатилмаслигини айтган.

"Ҳатто, бир сўм қарзи бўлса ҳам Ҳажи қабул бўлмайди ва шунинг учун бундай қарзи бўла туриб, Ҳажга кетаётганларни самолётга чиқармаймиз", дея иқтибос келтирди имом-хатибдан агентлик.
Аммо, Анвар қори Турсунов даражасидаги диний идора мулозимининг расмий телевидение орқали коммунал қарзларни тўлашга даъват қилиши, акс ҳолда "Ҳажга юборилмаслиги", "Оллоҳ олдида жавоб бериши"дан огоҳлантириши илк бор кузатилмоқда.

Ўзбекистонда йиллардан буён энергетик инқироз давом этмоқда. Аҳоли кун давомида бир неча соатгина бериладиган электр, аксар ҳудудларда тамомила узилиб қолган газ таъминоти учун йиғилаётган қарздорликдан норозилигини иютимоий тармоқларга ва турли давлат ташкилотларига билдириб келади.