12 June 2017
22:40 - РИА "Новости": Ўз отасини чопиб ўлдирган шахс 17 йилга кесилди. "Ҳаракат": Ёлғон, "Келажаги буюк Ўзбекистон"да бундай бўлиши мумкинмас!!
Ўрсиларнинг РИА Новости агентлиги Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи Ўткир Кунаровнинг ўз отасини ўлдирганлиги учун 17 йиллик қамоқ жазосига муҳкум этилгани ҳақида хабар қилди. У маст ҳолатда ухлаб ётган отасини уч марта болта билан урган.

Жанжал келиб чиқишига уйни таъмирлаш мақсадида харид қилинган иситиш жиҳозлари ва темир қувурлар сабаб бўлганмиш. Тахмин қилиш мумкинки, гап жиҳоз ва темирларнинг пули ҳақида кетмоқда. Ота боласини зўрлаб, унингпулиган ўша жиҳоз ва қувурларни сотиб олган, кайфи ошга бола ўша пулларни эслаб қолган.

Маълумки, Ўзбекистонда бандай воқеалар хабар қилинмайди. Тўғри-да, “Келажаги буюк Ўзбекистонда” бола отасини чопиб ўлдирадими?